Daryo

Хитой Эронга ёрдам беришга тайёргарлик кўрмоқда — CNN

Хитой импорт қиладиган нефтьнинг қарийб 45 фоизи Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланади. Эроннинг АҚШ ва Исроил билан уруши эса мамлакат энергия таъминотига таҳдид солмоқда.

1 дақиқа ўқиш9 558 кўришлар0 изоҳ8

АҚШда Хитой Эронга молиявий ёрдам кўрсатишга, шунингдек, ракеталар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришга тайёргарлик кўраётганига оид разведка маълумотлари бор. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар берди.

“Хитой ўз қўллаб-қувватловида анча эҳтиёткор. У уруш тугашини хоҳлайди, чунки уруш унинг энергия таъминотига таҳдид солмоқда”, дейди телеканал суҳбатдошларидан бири.

The Washington Post манбаларига кўра, Хитой Эрон билан мустаҳкам алоқаларига қарамай, ҳозирча ушбу мамлакатга ёрдам кўрсатмаяпти.

5 март куни Reuters агентлиги Хитой нефть ортилган танкерлар Ҳормуз бўғозидан хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида Эрон билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзганди. Агентлик манбаларининг айтишича, ўз нефтьининг қарийб 45 фоизини ушбу бўғоз орқали импорт қиладиган Пекин Теҳрондан танкерлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашни талаб қилмоқда.

The Washington Postʼнинг қайд этишича, Яқин Шарқ давлатларидаги Америка ҳарбий объектларига оид маълумотларни Эронга Россия томони тақдим этмоқда. Ҳозирча Россия томонидан кўрсатилаётган ёрдамнинг аниқ кўлами ва чегаралари маълум эмас. Бироқ манбаларнинг таъкидлашича, урушнинг биринчи ҳафтасида Эроннинг Америка нишонларини мустақил равишда аниқлаш ва кузатиш қобилияти сезиларли даражада заифлашган. Айнан шу бўшлиқни тўлдиришда Россиянинг разведка маълумотлари муҳим рол ўйнаётган бўлиши мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар