Daryo

Озарбайжон ҳудудига Эрон дронлари қулаб тушди (видео)

Дронлардан бири аэропорт ҳудудига, иккинчиси эса мактаб биноси яқинига қулаган. Озарбайжон ҳужумни қоралаб, Эрон элчисини чақиртирди.

1 дақиқа ўқиш7 671 кўришлар0 изоҳ4

Озарбайжон ҳудудига 5 март куни Эроннинг иккита дрони қулаб тушди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига таяниб Repost хабар берди.

Маълум қилинишича, дронлардан бири Нахчивон автоном республикаси аэропорти ҳудудига, иккинчиси эса Шакаробод қишлоғидаги мактаб биноси яқинига қулаган, ўқувчилар ва устозлар ҳудуддан эвакуация қилинган.

Ҳужум оқибатида икки нафар тинч аҳоли жароҳатланган. Ҳолат юзасидан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Эрон элчиси Можтаба Демирчилуни чақиртирган.

Озарбайжон ҳудудига уюштирилган бу ҳужум халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига зид экани ҳамда минтақада кескинлик кучайишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.

“Биз Эрон Ислом Республикасидан ушбу ҳодисага имкон қадар тезроқ ойдинлик киритишни, изоҳ беришни ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун зарур шошилинч чоралар кўришни талаб қиламиз. Озарбайжон томони тегишли жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Эрон томонига қатъий норозилик билдирилади ва тегишли нота топширилади”, дейилади ТИВ хабарида.

​

Маълумот ўрнида, 4 март куни Эрондан учирилган баллистик ракета Туркия ҳудудига учирилган эди. Туркия Мудофаа вазирлиги ракета НАТО ҳаво кучлари тизими ёрдамида уриб туширилганини маълум қилган. Аммо Эрон Қуролли кучлари Туркия ҳудудига ракета учирилгани ҳақидаги маълумотни рад этиб, Туркия суверенитетини ҳурмат қилишини билдирди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар