Германия мудофаа вазири Борис Писториус мамлакати Эронга қарши урушда иштирок этмаслигини маълум қилди. Вазир можародан “чиқиш стратегияси” йўқлигидан хавотир билдирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Парламентда Эронга берилган зарбаларни халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан баҳолаш масаласи ҳам муҳокама қилинган.Германия бу урушда иштирок этмайди, деди мудофаа вазири Бундестагда бўлиб ўтган махсус муҳокамада.
Вазир бунинг ўрнида Германия “деескалацияга кўмаклашиш ва зўравонликнинг янада тарқалишини тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солиши”ни таъкидлади. Шу мақсадда у Исроил, АҚШ ва Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан алоқаларни давом эттирмоқда.Германия бу можарода иштирок этаётган томонлардан эмас, деди Писториус.
Германиядаги партияларнинг позициясиТарих шуни ўргатдики: урушни тугатишдан кўра бошлаш осонроқ. Бу можародан чиқиш учун аниқ стратегия кераклигини англатади. Мен эса уни ҳозир кўрмаяпман. Минтақадаги можароларни фақат ҳарбий куч билан ва ёлғиз ҳал қилиш мумкин деб ўйлаш хомхаёлдир, деди Германия мудофаа вазири.
Христиан-демократик иттифоқ партиясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Норберт Рёттген Эронни бошқараётган “муллалар режими” ҳозир максимал даражада заифлашганини айтди. Унга кўра, бу Эрон халқи учун “максимал ютуқ” бўлиб, минтақада ва ундан ташқарида хавфсизликни мустаҳкамлашни англатади.
Сўл партия ҳамраиси Инес Швардтнер эса Германия канцлери Фридрих Мерцни Эронга берилган зарбаларни “халқаро ҳуқуқбузарлик” деб атамагани учун танқид қилди. У канцлер “халқаро ҳуқуқни ўз хоҳишига кўра талқин қилаётгани”ни таъкидлади.
АҚШ ва Исроил 28 февралдан бери Эронга зарбалар бермоқда. Теҳрон АҚШнинг ҳарбий базалари ва дипломатик миссиялари жойлашган Исроил ва Форс кўрфази мамлакатларига ҳужумлар билан жавоб қайтармоқда. Испания расман ўзининг иккита авиабазасидан Эронга қарши ҳужумларда фойдаланишни тақиқлаган. Буюк Британия эса дастлаб рад жавобини берган, кейинроқ эса АҚШ таклифига рози бўлган.Ташқаридан режимни ўзгартириш эркинлик олиб келмайди, фақат уруш оловини ёқади, деди Швардтнер.








