Daryo

Эрон Туркияга баллистик ракета учирди

Ҳаво нишони НАТО кучлари томонидан йўқ қилинган. Туркия душманлик ҳаракатларига жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш71 604 кўришлар0 изоҳ66

Туркия Мудофаа вазирлиги 4 март куни Эрон томонидан учирилган баллистик ракета йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ракета Ироқ ҳамда Сурия ҳаво ҳудудлари орқали Туркияга кирган. У Шарқий Ўрта Ер денгизида жойлаштирилган НАТОнинг ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимлари томонидан ўз вақтида уриб туширилган. Ракета қолдиқлари Ҳатай провинциясига тушган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Вазирлик Туркия ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини таъкидлади ва Анқара “мамлакатга қарши ҳар қандай душманлик ҳаракатларига жавоб бериш” ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини эслатди.

Туркия минтақавий барқарорлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаш билан бирга, таҳдид кимдан ва қаердан келишидан қатъий назар, ўз ҳудуди ва фуқаролари хавфсизлигини таъминлашга қодир. Ҳудудимиз ва ҳаво кенгликларимизни ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар қатъият билан ва иккиланмасдан кўрилади.


Мамлакатимизга қарши ҳар қандай душманона ҳаракатга жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қолишимизни эслатиб ўтамиз. Барча томонларни можаронинг минтақа бўйлаб тарқалишига олиб келадиган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз, дейилади вазирлик баёнотида.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар