Daryo

Эрон Саудия Арабистонидаги нефть заводига зарба берди (видео)

Дунёдаги энг йирик Aramco нефть заводи ҳужум туфайли фаолиятини тўхтатди. Яқин Шарқдаги можаро нефть нархи ошишига сабаб бўлди.

1 дақиқа ўқиш41 934 кўришлар0 изоҳ33

Эрон дрони 2 март куни Саудия Арабистонининг Aramco нефть компанияси заводига зарба берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Ҳужумга учраган Рас Танура шаҳри дунёдаги энг йирик нефть экспорт марказларидан бири ҳисобланади. Дрон ҳужумидан сўнг завод фаолиятини тўхтатган. Мазкур объект кунига 550 минг баррел хом нефтни қайта ишлаш қувватига эга.

Манбаларнинг айтишича, ҳудудда юзага келган ёнғин назоратга олинган. Ҳозирда етказилган зарар кўлами баҳоланмоқда.

Aramco матбуот хизмати ва Саудия Арабистони ҳукумати ҳолат юзасидан муносабат билдирмади. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин нефть нархи кескин ошди.

Лондоннинг ICE Futures Europe (нефть фьючерслари савдоси бўйича энг йирик Европа платформаси) биржасидаги савдо маълумотларига кўра, Brent нефтининг май ойидаги шартномалари нархи 13,04 фоизга ошган.

1 март куни кечқурун бир баррелнинг нархи 82,37 долларга чиқиб, 2024 йил июлидан бери энг юқори даражага етди. Дастлабки сакрашдан сўнг нархлар яна бир оз пасайди, аммо ўсиш кўрсаткичлари, тахминан, 9 фоиз даражасида қолди.

Эрон 28 февраль куни ўз ҳудудига берилган зарбалардан сўнг Ҳормуз бўғози орқали савдони тўхтатишини эълон қилди. Мазкур бўғоз орқали дунё нефть таъминотининг қарийб 20 фоизи ва суюлтирилган газ етказиб беришнинг 30 фоизигача қисми ўтади. Теҳрон қарори ортидан камида 150 та нефть танкери бўғоз яқинида тўпланиб қолди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ушбу стратегик йўлак орқали кемалар ҳаракати тўлиқ тўхтатилса, кунига 10 миллион баррелгача нефть тақчиллиги юзага келиши мумкин. Бу эса глобал истеъмолнинг, тахминан, 10 фоизига тенгдир.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар