Daryo

Актёр Том Ҳолланд ва Зендая турмуш қуришди

Жуфтликнинг никоҳ маросими ёпиқ форматда бўлиб ўтган.

1 дақиқа ўқиш18 879 кўришлар0 изоҳ51

Голливуднинг энг машҳур жуфтликларидан бири — Том Ҳолланд ва Зендая расман турмуш қуришди. Бу ҳақда АҚШ киноактёрлар гилдияси (SAG Awards) мукофотини топшириш маросими олдидан Зендая шахсий стилисти Ло Роуч журналистларга маълум қилди.

Машҳур стилист икки ёш барчадан сир тутган ҳолда яширин тўй маросимини ўтказишганига шама қилди.

“Тўй аллақачон бўлиб ўтди. Сиз уни ўтказиб юбордингиз”, деди Роуч.

Журналист ушбу хабар қанчалик ҳақиқат эканини сўраганида, у жилмайиб:

“Бу мутлақо ҳақиқат”, дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Том Ҳолланд ва Зендая илк бор 2016 йилда “Ўргимчак одам: Уйга қайтиш” фильми суратга олиш жараёнларида танишишган эди. Унда Ҳолланд Питер Паркер, Зендая эса Мери Жей образини гавдалантирган. Жуфтлик муносабатларини фақатгина 2021 йилга келиб очиқчасига тасдиқлаган эди.

Фото: Правила жизни

Уларнинг унаштирилгани ҳақидаги миш-мишлар эса Зендая “Олтин глобус — 2025” мукофотини топшириш маросимида чап қўлининг номсиз бармоғига йирик бриллиант узук тақиб чиққанидан сўнг кўпайди. Кўп ўтмай, Том ушбу хабарларни тасдиқлади: интервьюларидан бирида у Зендаяни шунчаки “ҳамкасбингиз” деб атаган мухбирнинг сўзини тўхтатиб, “бўлажак рафиқам” дея уни тузатган эди.

Фото: The Hollywood Reporter
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар