2025 йилда дунё элитасининг никоҳ маросимлари оддий байрам эмас, балки миллиард долларлик саҳна кўринишларини эслатди: ёпиқ оролларда ўтган тантаналар, машҳур дизайнерлар яратган либослар, жаҳон юлдузлари ижро этган жонли концертлар ва ижтимоий тармоқларни ларзага келтирган ҳашамат. Аммо тор доира тарзидаги кичик, аммо жуда замонавий тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.
Жефф Безос ва Лорен Санчес

2025 йилнинг энг шов-шувли тўйларидан бири Амазон эгаси, миллиардер Жефф Безос ва собиқ телебошловчи Лорен Санчеснинг тўйи бўлиб қолмоқда. Жуфтлик Венецияда ўзлари ва 250 нафар юқори мартабали меҳмонлар учун бир нечта диққатга сазовор жойлар ва инфратузилма объектларини ижарага олди, никоҳ маросимини нишонлаш учун деярли 957 миллион евро сарфлашди.
Меҳмонлар орасида Иордания қироличаси Рания, телебошловчи Опра Уинфри, актёр Леонардо ДиКаприо, шунингдек, Дональд Трампнинг қизи Иванка ҳамда Кардашьянлар оиласининг деярли барча аъзолари бор эди.
Селена Гомес ва Бенни Бланко

2024-йилда унаштирилган қўшиқчи Селена Гомес ва мусиқа продюсери Бенни Бланко 2025 йил сентябрда турмуш қурди. Жуфтлик Санта-Барбарада яқин қариндошлари ва дўстлари учун кичик тўй маросими уюштирди.
Меҳмонларнинг махфийлигини сақлаш мақсадида (улар орасида Тейлор Свифт, Мартин Шорт, Стив Мартин ва Пол Радд, Перис Хилтон ҳамда Эд Ширан бор эди) Селена ва Бенни яқин атрофдаги меҳмонхоналардан бирини тўлиқ ижарага олишди. Келин-куёв Ralph Lauren томонидан яратилган либосларда чиқишди.
Патрик Шварценеггер ва Эбби Чемпион

Арнольд Шварснеггернинг ўғли, “Оқ нилуфар” сериали билан танилган актёр Патрик Шварснеггер узоқ йиллик дўсти, модел Эбби Чемпион билан турмуш қурди. Никоҳ маросими 2025 йил сентябрь ойида Айдаҳо штатидаги Кер-дъАлен кўли қирғоғида жойлашган шаҳар ташқарисидаги клубда бўлиб ўтди. Шварснеггер ва Чемпион 7 йил давомида учрашиб юрди, сўнгра муносабатларини тўй билан мустаҳкамлашга қарор қилишди.
Деми Ловато ва Жордан Люц

Ғарб оммавий ахборот воситалари фикрича, хонанда Деми Ловато ва мусиқачи Жордан Люцнинг тўйи энг чиройли тўйлардан бирига айланди. Севишганлар маросимни Калифорниядаги Тинч океанига яқин ажойиб манзарали виллада ўтказди. Келин байрам учун Вивиэнне Wестwоод уйида тикилган иккита кўйлак танлади. Хонанданинг мухлислари Люц бир неча зўравонлик ҳолатларини бошидан ўтказган Деми Ловатони бахтли қила олишига умид билдирмоқда.
Хейли Стейнфелд ва Жош Аллен

“Темир чангал”, “Бамблби” ва “Гуноҳкорлар” фильмларидаги роли билан танилган актриса ва қўшиқчи Хейли Стайнфелд 2025 йил май ойида америкалик футболчи Жош Аллен билан турмуш қурди. Тўй Калифорнияда бўлиб ўтди, ёш келин-куёв уни бегона кўзлардан яширишга ҳаракат қилди.
Аммо папарацсилар бир нечта сурат олишга улгурди. Уларда келинчакнинг романтик кўйлак кийиб, сочини тартибли турмаклаб, оддий фата тақиб ва шаффоф узун қўлқоп кийганини кўриш мумкин.








