Daryo

“Олдин ўзбек футболида ҳакам хоҳлаган ишини қилган” — Диёр Имомхўжаев

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев янги мавсум олдидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳакамлик тизимидаги ўзгаришлар ва клубларнинг молиявий ҳолати ҳақида гапирди.

2 дақиқа ўқиш3 749 кўришлар0 изоҳ2

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) директори Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида янги мавсум олдидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳакамлик тизимидаги ўзгаришлар ва клубларнинг молиявий ҳолати ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Ўйин вақти ва антифутболга қарши кураш ҳақида

Янги мавсумдан бошлаб миллий чемпионатда тоза ўйин вақтини кўпайтириш бўйича MLS тажрибаси жорий этилади. Лига раҳбари бу борадаги асосий муаммо ва ечимлар ҳақида шундай дейди:

“Биз айнан тоза ўйин вақти учун курашишни мақсад қилганмиз. Футбол эркакларнинг ўйини, рақибни ютиш учун эркакча ҳаракат қилиш керак. Натижа учун ўйнаб, мухлисни унутиш ва вақтни йўқотиш — бу антифутбол. Янги тартибга кўра, футболчи алмаштирилаётганда майдонни 15 сония ичида тарк этиши шарт. Агар замбил керак бўлса-ю, футболчи майдон четига чиққач дарров ўрнидан туриб кетса, у камида 2 дақиқа ташқарида қолиб кетади”.

Ҳакамлик ва технологик янгиликлар хусусида

Диёр Имомхўжаев ҳакамлик борасидаги саволларга жавоб берар экан, тизимдаги шаффофликни ошириш учун трансляция сифатини ошириш бирламчи вазифа эканини таъкидлади:

“Олдин ўзбек футболида ҳакам хоҳлаган ишини қилган, чунки трансляция ва камералар бўлмаган. Ҳозирги ҳолатда эса МТРК билан келишдик: келаётган мавсумда минимал талабимиз еттита камера бўлади. Ҳар битта стадионда марказлаштирилган VAR тизими йўлга қўйилади. Ҳакамликда доим муаммолар бўлади, лекин бизнинг вазифамиз — принципиал, атайлаб ва қасддан қилинадиган хатоларни максимал даражада олдини олиш”.

Клубларнинг молиявий барқарорлиги ва хусусийлаштириш тўғрисида

Сўнгги вақтларда айрим йирик клубларнинг ҳомийлари билан боғлиқ муаммоларига ҳам муносабат билдирилди. ПФЛ раҳбари бу жараённи кутилган ҳолат деб атади:

“Давлат улуши бор корхоналарга боғланган ҳамма клубда муаммо бор ва бу кутилган эди. Давлат тартибга келтирмоқчи, ‘ўлиб кетсин’ демаяпти. Профессионал футболчининг маошлари битта тартибга келтирилади. Жамоалар хусусийлашишга тайёр бўлиши керак. Ўзбек футболи кўпчиликнинг кўзига шунчаки пул ейдиган соҳа бўлиб кўринди, лекин биз тўғри ишласа, натижа бўлишини исботладик”.

Легионерлар ва рақобат ҳақида

Суперлигадаги легионерлар лимити бўйича билдирилган фикрлар маҳаллий футболчиларнинг савиясини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир:

“Фақат ўзимиз билан ўйнасак ўсмаймиз, кучли рақобат савияни оширади. Бугунги кунда кўплаб сифатли легионерлар маҳаллий футболчилардан камроқ маош олмоқда. Маҳаллий футболчилар нархи сунъий ошиб кетмаслиги учун ҳам бу лимит керак. Рақобат бўлса, футболчи ўз устида ишлайди”.

​Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигасининг 2026-йилги мавсуми 27 февраль куни старт олади.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги мавсумига қуръа ташланди (фото)

Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги мавсумига қуръа ташланди (фото)

28-Январ, 21:12

Водий дербисидаги можаролар: ЎзПФЛ ҳакамлик бўйича расмий тушунтириш талаб қилди

Водий дербисидаги можаролар: ЎзПФЛ ҳакамлик бўйича расмий тушунтириш талаб қилди

8-Апрел, 18:06

ЎзПФЛ раҳбари Пролигада жамоалар сони кескин ошганига изоҳ берди

ЎзПФЛ раҳбари Пролигада жамоалар сони кескин ошганига изоҳ берди

25-Феврал, 15:05

Суперлиганинг “энг яхши мураббийи” ҳамда “энг яхши футболчиси” учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

Суперлиганинг “энг яхши мураббийи” ҳамда “энг яхши футболчиси” учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

25-Ноябр 2025, 15:30

Суперлига. “Бунёдкор” камбек эвазига “Навбаҳор”дан устун келди

Суперлига. “Бунёдкор” камбек эвазига “Навбаҳор”дан устун келди

29-Апрел, 22:15

Суперлига. Пенальти, қизил карточка ва “оловли” ўйин: “Пахтакор” — “Насаф” учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлига. Пенальти, қизил карточка ва “оловли” ўйин: “Пахтакор” — “Насаф” учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

28-Апрел, 22:13

Суперлига. Тезкор гол, қизил карточка ва мураббийлар тўқнашуви: “Динамо” — “ОКМК” баҳсида жанговар дуранг қайд этилди

Суперлига. Тезкор гол, қизил карточка ва мураббийлар тўқнашуви: “Динамо” — “ОКМК” баҳсида жанговар дуранг қайд этилди

23-Апрел, 22:20

Суперлига. Дубль ва хет-трик қайд этилган баҳсда “Бунёдкор” камбек амалга ошириб, “Сўғдиёна”дан устун келди

Суперлига. Дубль ва хет-трик қайд этилган баҳсда “Бунёдкор” камбек амалга ошириб, “Сўғдиёна”дан устун келди

19-Апрел, 18:21