Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, президент ёрдамчиси Владимир Мединскй ҳамда Россия қуролли кучлари Бош штаби бош бошқармаси раҳбари — бош штаб бошлиғи ўринбосари Игор Костюков Женевада АҚШ ва Украина делегациялари билан ўтказилган учрашув якунлари ҳақида Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоларини хабардор қилган.
“Асосий масалани муҳокама қилишдан аввал, яқинда Женевада АҚШ ва Украина делегациялари билан тинч ечим излаш масаласида учрашув ўтказган ҳамкасбларимиздан ҳисобот беришларини сўраган бўлардим”, деган Путин.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин кун тартибида муҳим ва долзарб масала — мудофаа ҳамда давлат хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар самарадорлигини кучайтириш чоралари борлигини таъкидлаган.
Россия-Украина можароси бўйича музокараларнинг янги босқичи 17-18 февраль кунлари Женевада ўтказилган эди. Axios нашри музокаралар Россия вакили Владимир Мединскй туфайли тўхтаб қолгани ҳақида ёзганди.








