Daryo

Гиннес рекордчиси, ҳайдовчисиз поездлар ва тоифаланган вагонлар — Ар-Риёд метросидан фоторепортаж

Саудия Арабистони Vision 2030 дастури доирасида қироллик инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш устида иш олиб боряпти. Пойтахт метроси мана шу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми бўлиб, дунёдаги энг узун ҳайдовчисиз метро тармоғи ҳисобланади. У 6 та йўналиш, 85 та бекат ва 176 км узунликдаги излардан иборат.

3 дақиқа ўқиш9 383 кўришлар0 изоҳ12

Ар-Риёд нафақат Саудия Арабистони, балки Яқин Шарқнинг энг тез ўсаётган шаҳарларидан бири бўлиб, бу ерда, тахминан, 8 млн аҳоли истиқомат қилади. Қироллик пойтахтида 3 млн автомобиль рўйхатдан ўтган. Аммо шаҳарга мамлакатнинг турли ҳудудларидан келувчилар ҳисобига рақамлар 5 млн гача боради. Бу эса, табиийки, тирбандликлар ҳосил қилиб, шаҳар ҳавосини ифлослантиради.

Шу боис Саудия ҳукумати 2012 йили валиаҳд шаҳзода, мудофаа вазири ва бир вақтнинг ўзида Риёд провинцияси губернатори Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд метро лойиҳасини тасдиқлади. Ҳужжат ўша пайтдаги қирол Абдулла бин Абдулазиз томонидан имзоланган.



Фото: “Дарё”

Шундан сўнг дунёнинг Bechtel, Alstom, Siemens ва Samsung каби энг йирик қурилиш консорсиумлари билан умумий қиймати 22,5 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. 2014 йил апрелида эса қурилиш ишлари расман бошланди. Кейинроқ янги валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон (МБС) жараёнларни ўз назоратига олиб, Vision 2030 дастурининг бир қисмига айлантирди.

Миллий Музей бекати
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

Ар-Риёд метроси бу шунчаки жамоат транспорти эмас, балки муҳандислик ва технология оламида ном қозонган мураккаб инфратузилмадир. У дунёнинг бошқа қисмларидаги метро тармоқларидан фарқли, ўн йиллар давомида босқичма-босқич қурилмаган. Ар-Риёд метросининг барча 6 та линиясини қуриш бир вақтда бошланган. Улар Мовий, Сариқ, Қизил, Тўқ сариқ, Яшил, Бинафша йўналишларига ажралади.

Фото: “Дарё”

Пойтахт метросининг умумий узунлиги 176 км ни ташкил этади. Жараён тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, қарийб 200 та ҳайдовчисиз поезд 85 та метро бекати оралиғида ҳаракатланади. 

Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

Ар-Риёд метросининг бекатларини қуришда hi-tech усулига мурожаат қилинган. Уларни безашда эса маҳаллий элементрлардан илҳомланилган, Масалан учта линия учун кесишма нуқтаси ҳисобланган “Қирол Абдулла молиявий маркази” (KAFD) бекатини марҳум Заҳа Ҳадид лойиҳалаштирган. Унинг кўриниши чўл қумлоқларидаги шамол ҳаракатини эслатади. Ички қисми олтин рангли элементлар билан безатилган.

Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

Бундан ташқари, Ар-Риёд метросида вагонлар учта тоифага ажратилган. Улар қуйидагилардир:

  • биринчи класс – юқори қулайликка эга люкс ўриндиқлар;
  • оилавий вагонлар – аёллар ва болалар учун махсус;
  • умумий вагонлар – барча учун мўлжалланган бўлим.

Маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиқиб метро поездлари ва бекатлари махсус кучайтирилган кондиционер тизимлари билан жиҳозланган. Бундан ташқари, қум бўронларидан ҳимоя қилувчи махсус филтрлар ўрнатилган.

Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов​
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов
Фото: “Дарё” / Ҳумоюн Тожиддинов

​

Andijonlikman, Toshkentda yashayman. Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetini tamomlaganman. “Daryo” tahririyatida 2024-yil noyabr oyidan buyon muxbir sifatida ishlayman va siyosiy, ijtimoiy hamda harbiy yoʻnalishlarga ixtisoslashgan materiallar tayyorlayman. “If qaʼlasining mahbusi” filmini miriqib tomosha qilaman. Lev Tolstoyning asarlarini, ayniqsa, “Urush va tinchlik”ni yoqtiraman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар