Daryo

Туркия парламентида депутатлар муштлашди (видео)

Ҳодиса янги адлия вазири қасамёд қилаётган пайтда содир бўлган. Мухолифатдаги депутатлар унинг тайинланишига қарши чиққан.

1 дақиқа ўқиш8 324 кўришлар0 изоҳ3

Туркия парламентида депутатлар Адлия вазирлигига баҳсли тайинлов туфайли муштлашди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Можаро мухолифатдаги Республика халқ партияси ҳамда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси ўртасида юз берди. Ҳодиса янги адлия вазири Акин Гурлек қасамёд қилаётган пайтда содир бўлган.

Мухолифат депутатлари президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан тайинланган Истанбул бош прокурори Акин Гурлекнинг парламентда қасамёд қабул қилишига тўсқинлик қилишга уринган. Вазият кескинлашиб, депутатлар бир-бирини итара бошлаган, айримлари эса мушт ҳам туширган.

Истанбул бош прокурори Акин Гурлек 2025-йилнинг март ойида шаҳар мэри Акром Имомўғлини ҳибсга олишга ордер берган. Бу эса бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозиликларга сабаб бўлган. Имомўғли президент Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг асосий сиёсий рақиби сифатида танилган. 2028-йилги президентлик сайловида номзодини қўймоқчи бўлган Имомўғли 12 та порахўрлик, 7 та жиноий даромадларни легаллаштириш ва яна 7 та давлат муассасалари ва ташкилотларига нисбатан фирибгарлик иши бўйича айбланган.

Anadolu ахборот агентлигининг баҳолашича, айбловлар 2430 йиллик қамоқ жазосини назарда тутади. Март ойида мэрнинг ҳибсга олиниши кенг кўламли норозилик намойишларига, юзлаб ҳибсга олишларга ва полициянинг намойишларни бостиришига сабаб бўлди. Ўшандан бери Истанбул собиқ мэри Мармар қамоқхонасида сақланмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар