АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда дунёдаги энг баланд ғалаба аркини қуришни режалаштирмоқда. Ёдгорлик Арлингтон хотира майдони яқинида қурилади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Аркнинг баландлиги ва кенглиги 50 метрдан, пойдевори 7,5 метр, тепасидаги озодликни ифодаловчи ҳайкал эса 18 метр бўлади. Унинг умумий баландлиги 250 фут (тахминан 76 метр) бўлиб, АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини акс эттиради.

Ёдгорлик Арлингтон кўпригининг асосидаги айланма йўл кесишмасида, Арлингтон қабристони билан Линкольн ёдгорлиги оралиғида жойлашади. Техник жиҳатдан бу жой Вашингтон шаҳри, Колумбия округига тегишли. Аммо бундай жойлашув Линкольн ёдгорлиги билан Арлингтон уйи ўртасидаги кўринишни сезиларли даражада тўсиб қўяди. Бундан ташқари, у яқин атрофдаги Рейган номидаги аэропортга халақит бериши мумкин.
Аввалроқ Саудия Арабистонида баландлиги 2000 метрни ташкил этувчи Risе Тоwеr минораси қурилиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди. Бино ҳозирги рекордчи - Дубайда жойлашган Бурж Халифа осмонўпаридан икки баробар баланд бўлади. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида сайёҳлар ва заргарлик соҳаси вакиллари учун илк тилла билан қопланган дунёдаги илк кўча қурилиши режалаштирилаётганди.








