Daryo

Афғонистонда китоб савдоси кескин камайди

“Дарё” мухбири Афғонистонда китоб савдоси ва мутолаа даражаси нега камайгани, қайси китоблар ҳануз харид қилинаётгани ва қайсилари оммабоплигини йўқотгани ҳақида китоб сотувчилари билан суҳбатлашди.

1 дақиқа ўқиш7 388 кўришлар0 изоҳ1

Сўнгги тўрт йил ичида Афғонистонда китоб ўқиш ва китоб савдоси қарийб етмиш фоизга камайди. “Дарё” мухбири бу борада қўшимча маълумот олиш учун бир қатор китоб сотувчилари билан суҳбатлашди.

Мозори Шариф шаҳридаги китоб сотувчиси Саъдулла Сахи Зода сўнгги тўрт йил давомида китобхонлик маданияти мисли кўрилмаган даражада пасайганини айтди. Унинг сўзларига кўра, сиёсат, тарих, география, адабиёт ва бошқа кўплаб фанларга оид китоблар оммабоплигини йўқотган, уларнинг сотуви кескин камайган.

“Ёшлар китоб ўқишга қизиқмай қолди. Бунинг ягона сабаби — иқтисодий муаммолар. Одамлар китобга бўлган эҳтиёжларини Интернет орқали қондиради”, деди Сахи Зода.

​
Фото: “Дарё”

У сўнгги пайтларда психология ва адабиётга оид китоблар, шунингдек диний адабиётлар, форс, араб ва пушту тилларидаги асарлар, ҳамда Қуръони Карим савдоси ошганини айтди. “Толибон” вакиллари орасида эса диний ва исломий китобларни ўрганишдан ташқари, инглиз тилидаги китобларни ҳам харид қилиши кўпайган.

Фото: “Дарё”

Яна бир китоб сотувчи ҳожи Нажибулла ҳам китоб мутолааси ва савдоси кескин камайиб кетганини танқид қилди. У ёшлар китоб ўқиш ва сотиб олиш ўрнига смартфон харид қилиб, ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишини билдирди.

“Афғонистонда сотиладиган китоблар одатда Кобул ва Эронда чоп этилади”, деди у.

​
Фото: “Дарё”

Мамлакатда сотишга рухсат берилган китобларга дин, иқтисод, менежмент, инглиз тили, адабиёт, муҳандислик, журналистика, ахборот, қишлоқ хўжалиги, психология, пушту, форс, ўзбек, сиёсат, тарих ва социологияга оид адабиётлар ҳисобланади. Уларнинг аксарияти Афғонистон кутубхоналарида мавжуд. Лекин кутубхоналарда ўзбекча китоблар оз.

Китоб сотувчилари сўзларига кўра, “Толибон” ҳукумати Афғонистонда юздан ортиқ китобни сотиш ва ўқишни тақиқлаган. Инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари ва демократия ҳақидаги китоблар шулар қаторига киради.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар