Daryo

Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги президент сайланди

Ўзбекистон пойтахти мезбонлик қилаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида ташкилот президентлиги учун сайлов ўтказилди.

1 дақиқа ўқиш3 517 кўришлар0 изоҳ2

Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида Осиё Олимпия кенгаши президентлигига сайлов тадбири ташкил этилди.

Сайлов жараёнида иштирокчилар томонидан бир овоздан Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) раисининг биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний номзоди маъқулланди.

ООКнинг 46-Бош ассамблеяси доирасида 2026 йилда Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ёпиқ иншоотлар ва жанговар спорт турлари бўйича Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Бош ассамблея тадбирлари давомида ООКнинг тегишли йўналишлар бўйича ижроия қўмиталари раҳбариятлари ўз фаолияти ва режалари юзасидан маърузалар билан иштирок этди.

Хусусан, Маслаҳат қўмитаси раиси Сер Мианг, Спортчилар қўмитаси раиси Нинг Динг, Маданият қўмитаси раиси Баттушиг Батболд ҳамда Таълим қўмитаси раиси шаҳзода Фаҳад ал Сауд ўз йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида ҳисоботларни Бош ассамблея иштирокчиларига тақдим этди.

Ҳисоботларда Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш, спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий ва таълимий дастурларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этади. Давлат раҳбари тадбирда нутқ сўзлаб, кенгаш ва халқаро спорт ташкилотлари раҳбарияти билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар