Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд Англия Премьер Лигасига қайтиши мумкин. ТЕАМtalk нашрининг хабар беришича, футболчига “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, футболчининг “қироллик клуби”даги келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бунга сабаб Александер-Арнольднинг Ла Лигадаги илк мавсумида жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Шу боис “Реал” бош мураббийи Альваро Арбелоа футболчи ўзига янги жамоа топиши кераклигини айтган.
Мазкур ҳолат фонида Трент Александер-Арнольднинг “Манчестер Сити”га эҳтимолий трансфери ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Қайд этилишича, “шаҳарликлар” раҳбарияти футболчининг агентлари билан алоқа ўрнатиб, эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилган. Айни пайтда “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғини кучайтириш устида фаол иш олиб бормоқда ва Арнольд жамоа талабларига мос номзод сифатида кўрилмоқда.
Трент Александер-Арнольд учун Англия Премьер Лигаси бегона эмас. У узоқ йиллар давомида “Ливерпуль” сафида тўп сурган ва 2025 йил ёзида “Реал Мадрид”га кўчиб ўтган. Футболчининг мадридликлар билан тузган шартномаси 2031 йил ёзига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда ҳимоячи “Реал” сафида барча мусобақаларда 11 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали Арнольднинг қийматини 70 миллион еврога баҳолаган.








