Daryo

Марокаш футбол федерацияси АФК ва FIFA устидан судга мурожаат қилади

Ташкилот Сенегал терма жамоасининг финал учрашувида ўйинни давом эттиришдан бош тортгани ҳамда пенальти белгиланганидан кейин юз берган воқеалар футболчиларнинг ўйинига сезиларли таъсир кўрсатган, деб ҳисобламоқда.

1 дақиқа ўқиш3 464 кўришлар0 изоҳ1

Марокаш Қироллик футбол федерацияси (ФРМФ) Африка Миллатлар кубоги финалида Сенегал терма жамоасига қарши учрашувда (0:1) мағлубиятга учрагач, расмий баёнот эълон қилди.

Учрашув давомида Сенегал дарвозасига пенальти белгиланганидан сўнг рақиб жамоа футболчилари ҳакам қарорига норозилик билдириб, майдонни тарк этишди. Пенальти 90+24-дақиқада ижро этилди. Сенегал дарвозабони Эдуар Менди марокашлик ҳужумчи Браҳим Диаснинг “паненка” услубидаги зарбасини қайтарди.

“Марокаш Қироллик футбол федерацияси Сенегал терма жамоасининг финал учрашувида ўйинни давом эттиришдан бош тортгани ҳамда ҳакам томонидан пенальти белгиланганидан кейин юз берган воқеалар муносабати билан Африка Футбол Конфедерацияси (АФК) ва FIFA устидан судга мурожаат қилиш ниятида эканини эълон қилади. Мутахассислар ушбу пенальти қарорини тўғри деб баҳолаган. Мазкур ҳолат учрашув боришига ва футболчиларнинг ўйинига сезиларли таъсир кўрсатди”, дейилади Марокаш футбол федерацияси баёнотида.

Шу билан бирга, Марокаш футбол федерацияси миллий терма жамоани барча ўйинларда намунали тарзда қўллаб-қувватлаб келган, садоқатини намоён этган барча марокашлик мухлисларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, 2026 йилги Африка Миллатлар кубоги финалида Сенегал ва Марокаш терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам Сенегалнинг голини инобатга олмади, шундан сўнг эса Сенегал дарвозасига пенальти белгилади. Бунга норозилик сифатида “Теранга шерлари” мураббийлар штаби жамоани майдондан олиб чиқиб кетди. Бироқ кейинчалик Сенегал яна майдонга қайтди. Марокаш пенальти зарбасини голга айлантира олмади ва биринчи қўшимча бўлимнинг дастлабки дақиқаларида сенегалликлар ғалаба голини уришди — 1:0.

Турнир якунларига кўра, Сенегал терма жамоаси футболчиси Садио Мане мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. У 2026 йилги Африка Миллатлар кубогида 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Марокаш ҳужумчиси Браҳим Диас 5 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди. Шунингдек, Марокаш терма жамоаси дарвозабони Яссин Буну энг яхши посбон сифатида “Олтин қўлқоп” совринига муносиб кўрилди.

Farg‘ona viloyati Bog‘dod tumanida tug‘ilganman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti Sport jurnalistikasi fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2025-yil dekabr oyidan beri sport muxbiri lavozimida ishlayman va maxsus videomateriallar, tarjima maqolalar hamda xabarlar tayyorlayman. Sevimli filmim “Forrest Gamp”. “Shamol ortidan yugurib” (Xolid Husayniy) romanini yaxshi koʻraman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар