Daryo

ЖАРдаги аварияда 13 нафар ўқувчи ҳалок бўлди (видео)

Мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус иккита транспорт воситасини қувиб ўтишга уринган пайтда юк машинаси билан тўқнашди.

1 дақиқа ўқиш3 180 кўришлар0 изоҳ0

Жанубий Африка Республикасида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 13 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 19 январь куни Йоҳаннесбург шаҳрининг Вандербижлпарк ҳудудида содир бўлган. Воқеа жойида 11 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна икки нафар бола кейинроқ шифохонада олган жароҳатлари оқибатида жон берган. Ҳозирда икки нафар ўқувчи оғир аҳволда, уларнинг ҳолати ўта оғир дея баҳоланмоқда.

Полиция вакили Мавела Масондога кўра, микроавтобус ҳайдовчиси иккита транспорт воситасини қувиб ўтишга уринган пайтда бошқарувни йўқотиб, юк машинасига урилган. Ҳолат юзасидан бепарволик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш бўйича жиноят иши қўзғатилади.

Микроавтобус ҳайдовчиси ҳозирда шифохонада даволанмоқда. Юк машинаси ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида эса ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Жанубий Африка Республикасида тезликни ошириш, эҳтиётсиз ҳайдаш ва техник жиҳатдан яроқсиз транспорт воситалари сабабли ўлим билан якунланадиган ЙТҲлар тез-тез учраб туради. 

2025-йилда мамлакатда 11 418 киши йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлган. Бу аввалги йилга нисбатан қарийб 6 фоизга кам бўлса-да, кунига ўртача 31 нафар ўлимга тенгдир. Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

“Фарзандлар — миллатнинг энг бебаҳо бойлиги. Уларни ҳимоя қилиш учун йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишдан тортиб, ўқувчиларни ташиш билан шуғулланувчи хизмат кўрсатувчиларнинг сифатигача барча чораларни кўришимиз керак”, деди президент.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар