Daryo

Қирғизистонда валюта айирбошлашда пул манбаси текширилади

Янги қоидалар хорижликларга ҳам тааллуқли бўлиб, молиявий жиноятларга қарши курашиш учун қабул қилинган.

1 дақиқа ўқиш8 777 кўришлар0 изоҳ1

Қирғизистонда 14 январдан бошлаб валюта айирбошлаш шохобчалари мижозларнинг ҳужжатлари ва пул манбасини текшириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.

Миллий банк валюта айирбошлаш шохобчалари учун янги қоидаларни тасдиқлади. У Қирғизистон фуқаролари ва хорижликларга бирдек татбиқ этилади. Регуляторнинг тушунтиришича, бу қарор даромадларни легаллаштириш ва молиявий жиноятларга қарши курашиш учун қабул қилинган.

Айирбошлаш шохобчалари учун жорий этилаётган мажбуриятлар:

  • мижозларни, шу жумладан, чет элликларни ва уларнинг ҳужжатларини текшириш;
  • маблағлар манбаини аниқлаштириш (зарурат бўлганда);
  • йирик ва ғайриоддий операцияларга алоҳида эътибор қаратиш;
  • шубҳали операцияларни тўхтатиб туриш ва бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий банкини хабардор қилиш;
  • валюта айирбошлаш операциялари бўйича маълумотларни камида беш йил давомида сақлаш.

Аксарият мижозлар учун валюта айирбошлаш жараёни аввалгидек одатий тартибда давом этади. Бироқ йирик миқдордаги маблағлар ёки ноодатий операциялар амалга оширилганда, айирбошлаш шохобчалари ходимлари қўшимча ҳужжатларни сўраши мумкин.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар