“Ливерпуль” клуби раҳбарияти бош мураббий Арне Слот билан ҳамкорликни якунлашга қарор қилди. Манбаларга кўра, голландиялик мутахассис ушбу ҳафта охирига қадар жамоани бошқармаслиги мумкин.
Слот ёзда катта амбициялар ва қарийб 500 миллион евролик трансферлар фонида иш бошлаганига қарамай, жамоа Англия Премьер Лигасида кутилган натижаларни қайд эта олмади. Ҳозирда “Ливерпуль” турнир жадвалида 34 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда ва пешқадам “Арсенал”дан 14 очкога ортда қолган.
Раҳбариятни жамоанинг аниқ ўйин услуби шаклланмагани, ҳимоядаги хатолар ва муҳим учрашувлардаги барқарорлик йўқлиги қониқтирмаётгани айтилмоқда. Шу сабабли Слот жамоа салоҳиятидан тўлиқ фойдалана олмаган мураббий сифатида баҳоланган.
Арне Слотнинг кетиши ортидан “Ливерпуль” қисқа муддатда янги бош мураббий тайинлаш устида иш бошлайди. Клуб мавсумни қутқариш ва Премьер Лигадаги рақобатбардошликни қайтаришни мақсад қилган.








