Daryo

“Ғалаба қозонишимизга ишонамиз”: Путин Янги йил табригида урушга урғу берди

Россия президенти ҳарбийларни алоҳида табриклаб, улар “она замин, ҳақиқат ва адолат учун курашишни ўз зиммасига олгани”ни айтди.

1 дақиқа ўқиш7 056 кўришлар0 изоҳ4

Россия президенти Владимир Путин аҳолига йўлланган 2026 йил табригида Украинага қарши қарийб тўрт йилдан бери давом этаётган урушга урғу берди. 

Путин ўз нутқида Россия армияси жангчилари ва қўмондонларини алоҳида табриклаб, улар “она замин, ҳақиқат ва адолат учун курашиш масъулиятини ўз зиммасига олганини” айтди. Президент уларни “қаҳрамонлар” деб атаб, “сўзда ҳам, амалда ҳам” қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Сизларга ва ғалабамизга ишонамиз!” деди Россия раҳбари.

​

Мурожаатнинг қолган қисми одатий оҳангда бўлди. Путин Россиянинг “минг йиллик тарихи”ни тилга олиб, фуқароларни “бирдамлик”ка чақирди. Унинг айтишича, айнан бирлик “мамлакат суверенитети, хавфсизлиги, ривожи ва келажагини белгилайди”.

Путин РФ қуролли кучларининг урушдаги йўқотишларини тилга олмади

2025 йил декабрь ойи ўрталарига келиб, BBC рус хизмати ва "Медиазона" журналистлари кўнгиллилар иштирокида очиқ маълумотлар асосида Украинадаги урушда ҳалок бўлган 155 368 нафар россиялик ҳарбийнинг исмини очиқлади. Гап фақат аниқлашга муваффақ бўлганлар ҳақида кетмоқда.

Экспертлар фикрича, Россия армиясининг Украинадаги ҳақиқий йўқотишлари анча юқори. 200-300 минг кишидан ортиқ рақамлар тилга олинади. Украина армияси ҳисоб-китобларига кўра, 30 декабрга келиб, кенг кўламли ҳужум пайтида Россиянинг тахминий йўқотишлари 1,2 миллиондан ортиқ аскарни ташкил этган.

Путин декабрь ойи охирида Бош штаб раҳбарияти билан бўлиб ўтган йиғилишда Украинани уруш бошлашда ва “низони тинч йўл билан ҳал қилишни истамасликда” айблаганди. У Россия ўз олдига қўйган барча вазифаларни “қуролли йўл” билан ҳал қилишга тайёрлигини айтди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар