Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатда 2025 йилги кузги ҳарбий чақирув тадбирлари якунланганини маълум қилиб, бу сафар 135 минг киши хизматга жалб қилинишини билидирди. Бу ҳақда ТАСС News хабар берди.
Вазирлик баёнотига кўра, Россия президентининг 2025 йил 29 сентябрдаги 690-сонли фармонига мувофиқ, жами 135 минг киши Россия Қуролли кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмалар сафига чақирилган.
Чақирилувчиларга берилган имкониятлар
Аввалги чақирувлардаги каби, йигитлар ўз саломатлик ҳолати ва психологик танлов натижаларидан келиб чиққан ҳолда, қўшин турлари ва хизмат йўналишларини танлаш ҳуқуқига эга бўлган.
Махсус бўлинмалар ва спортчилар“Чақирилувчиларнинг аксарияти ўқув бўлинмалари ва ҳарбий қисмларга юборилди. У ерда аскарлар замонавий ҳарбий техникаларни бошқаришни ўрганади ва ҳарбий мутахассисликка эга бўлади”, дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги илмий ва илмий-ишлаб чиқариш бўлинмаларини, шунингдек, спорт роталарини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратган. Хусусан:
- 680 нафар йигит илмий ва илмий-ишлаб чиқариш бўлинмаларига;
- 240 нафар Олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари эса спорт роталарига тақсимланган.








