Россия Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ ходими, 38 ёшли Арсений Коновалов АҚШ разведкаси билан ҳамкорлик қилишда айбдор деб топилди. Суд уни 12 йил муддатга қатъий тартибли колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда Интерфакс Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Москва шаҳар суди 2024 йил март ойида қўлга олинган Коноваловга нисбатан 100 минг рубль миқдорида жарима ҳам белгилаган, шунингдек, 1 йил муддатга эркинлигини чеклаш чораси қўллаган.
ФСБ Коновалов айнан қандай маълумотларни узатгани ва Қўшма Штатларнинг қайси идораси билан ҳамкорлик қилганига аниқлик киритмади. АҚШ махсус хизматлари ҳам вазиятга изоҳ бермаган.








