Daryo

Италияда ҲАМАСни молиялаштиришда айбланган гуруҳ қўлга олинди

Генуя шаҳрида амалга оширилган тадбир давомида 9 киши ҳибсга олиниб, 8 миллион евродан ортиқ маблағ мусодара қилинди.

1 дақиқа ўқиш4 028 кўришлар0 изоҳ1

Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари Генуя округи анти-мафия бошқармаси ҳамкорлигида ҲАМАС ҳаракати билан алоқадорликда гумон қилинган “террор гуруҳ”га қарши йирик операция ўтказди. Давлат полицияси ва Молия гвардияси 9 нафар гумонланувчини ҳибсга олди ҳамда 8 миллион евродан ортиқ қийматдаги активларни мусодара қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Операция шубҳали молиявий операциялар ортидан бошланган суриштирувлар сабаб бошланганди. Тергов маълумотларига кўра, йиғилган маблағлар гуманитар мақсадлар учун эмас, балки ҲАМАСнинг жиноий фаолияти, жумладан, тинч аҳолига қарши ҳужумларни қўллаб-қувватлашга сарфланган. Тахминан 7 миллион евро гуруҳнинг қуролли стратегиясини кучайтириш учун Ғазо сектори ва Фаластин ҳудудларига юборилган.

Жиноий схема марказида Генуяда жойлашган “Фаластин халқи билан бирдамлик хайрия ассоциацияси” каби бир қанча ташкилотлар тургани аниқланган. Хусусан, Моҳаммад Ҳанноун Италиядаги ушбу гуруҳнинг раҳбари сифатида кўрилмоқда. У хайрия маблағларининг 71 фоиздан ортиғини бевосита ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти назоратидаги тузилмаларга йўналтирган. Маълум бўлишича, халқаро банк назоратидан қочиш учун гумонланувчилар “Олтин гумбаз” каби номлардан фойдаланган.

Ғазодаги 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумлардан сўнг бошланган тергов жараёнида Нидерландия ва Исроил расмийлари билан ҳамкорлик қилинди. Маблағларни қабул қилиб олувчилар орасида ҲАМАС ҳукуматининг собиқ вазири Осама Алисави каби юқори мартабали шахслар борлиги айтилмоқда. Шунингдек, пуллар худкушлик ҳужумларини амалга оширган террорчиларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашга ҳам сарфланган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар