Daryo

Томошабинлар корейс сериалларини севиб қолишига сабаб бўлган 7 та дорама

Корея кинематографияси оламида юзлаб қизиқарли ва ҳаяжонли дорамалар мавжуд бўлиб, улар дастлабки дақиқаларданоқ томошабинлар эътиборини ўзига тортади.

3 дақиқа ўқиш105 543 кўришлар1 изоҳ101

Корея кинематографияси оламида юзлаб қизиқарли ва ҳаяжонли дорамалар мавжуд бўлиб, улар дастлабки дақиқаларданоқ томошабинлар эътиборини ўзига тортади.

“Қирмизи юрак” (2016)

Бу драма корейс киносининг олтин классикаси ҳисобланади. Ко Ха-Жиннинг ҳикояси томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ушбу сериалда ҳамма нарса мавжуд: севги, вақтлар аро саёҳат, дўстлик ва хиёнат, келажакка умид, душманлар ва дўстлар. Кўплаб томошабинларнинг фикрича, ягона камчилик - бутун дунё бўйлаб миллионлаб қалбларни вайрон қилган ҳикоянинг якуни.

“Малике Ки” (2013)

Ки Син-нян Корёда туғилган бўлса-да, Юан императорлигида малика бўлади. Унинг ҳокимият ва нуфузга эришиш йўли ҳеч қачон осон ва хавфсиз бўлмаган: сиёсий фитналар, рақиблар билан кураш, муҳаббат учбурчаклари - буларнинг барчаси унинг кундалик ҳаётининг бир қисми эди. Ҳашаматли декорациялар, актёрларнинг ажойиб ижроси, жуда динамик сюжет ва бош қаҳрамонлар ўртасидаги муҳаббат - айнан шу хусусиятлари туфайли “Малика Ки” шунчалик севиб томоша қилинади.

“Иблис ҳакам” (2021)

Келажакда Жанубий Кореяда судлар асосий миллий томошага айланиб қолади. Бош судья Кан Ё-хан оддий қонун хизматчиси эмас, балки ҳаракатларини ҳеч ким олдиндан айта олмайдиган шахс. Айримлар уни миллий қаҳрамон деб билса, бошқалар уни ёвузликнинг ўзи деб ҳисоблайди. Бироқ Ё-хан жиноятчиларни энг шафқатсиз усулда жазолашга қатъий қарор қилган. “Иблис судья” фақатгина ажойиб драманинг номи эмас, балки бош қаҳрамонни мукаммал тасвирлайдиган иборадир.

“Тўққиз думли тулки қиссаси” (2020)

Кумихо ҳақидаги энг машҳур драмалардан бири. Ли Ёнг, Ли Ран ва Нам Жи-а ҳикояси ўзининг сюжет бурилишлари, гўзал декорациялари, мистик унсурлари ҳамда ўтмиш ва келажакнинг чамбарчас боғлиқлиги билан мафтун этади. “Тўққиз думли тулки ҳикояси” шунчаки қайта туғилган севгилисини топиши керак бўлган кумихо ҳақидаги романтик эртак эмас, балки Кореянинг сирли мавжудотлари бўйича қисқача қўлланмадир. Бу ҳар бир инсон иккинчи имкониятга эга эканлиги ҳақидаги ҳикоя ва, албатта, ҳақиқий муҳаббат мавжудлигининг яққол исботидир.

“Ёвузлик гули” (2020)

Воқеалар марказида Ча Жи-вон ва унинг оиласи турган кескин жиноий триллер. Аёл тажрибали терговчи, бахтли турмуш ўртоқ ва она. Янги иш тергови уни севимли эри бир қатор оғир жиноятларга алоқадор бўлиши мумкин, деган хаёлга олиб келади. Ҳақиқатни аниқлашга уриниб, Жи-вон ларзага соладиган кашфиётларга олиб борадиган терговни бошлайди. “Ёвузлик гули” фильмида Ли Жун-ги Пек Xi-сон ролини ижро этган ва бу рол унинг фильмографиясидаги энг сара ижролардан бири ҳисобланади.

“Тақдир ўйини”

Ким Ин-ха амакисининг қўлида вояга етган. У Чхве Ён-вон чин дўсти деб ўйларди, аммо йигит қаттиқ адашганди. Дўстининг асл муносабатини у севгилиси Мин Су-ённи у билан таништирганида кўради. Ён-вон ҳам қизга кўнгил қўйганди. Шу пайтдан бошлаб Ин-ханинг ҳаёти бутунлай ўзгаради. У Америкага кетишга мажбур бўлади ва у ерда қарта ўйинчиси сифатида карьерасини бошлади. Бу эски дорамада томошабинлар икки ажойиб актёрнинг - Ли Бён-хон ва Чи-соннинг - ажойиб ижросини бир вақтнинг ўзида кўришлари мумкин.

“Қирол: Абадий монарх” (2020)

Император Ли Гон ва полиция инспектори Чон Тхе-ил ўртасидаги севги қиссаси жуда гўзал, таъсирли ва ёдда қоларли. Йигит - дунёлар орасидаги ёриқни ёпишга ҳаракат қилаётган жасур ва келишган император. Қиз эса - ўз дунёсини ҳимоя қилишни истаган мард қонун посбони. Бир мақсад йўлида бирлашган бу икки инсон тез орада бир-бирига нисбатан дўстликдан кўра бошқача туйғулар ҳис этаётганини англаб етадилар. “Қирол: Абадий ҳукмдор” - бу томошабинлар қайта-қайта кўришни хуш кўрадиган ажойиб фантастик мелодрамадир.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар