“Ливерпуль” “Тоттенҳэм”га қарши баҳсда жароҳат олган ҳужумчи Александр Исакнинг ўрнини қисқа муддатда тўлдира оладиган бир қанча футболчилар номзодини кўриб чиқмоқда.
Хабарларга кўра, шундай номзодлардан бири — “ПСЖ” ҳужумчиси Гонсалу Рамуш. Мерсисайдликлар португалиялик футболчини олти ойлик муддатга ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, “Ливерпуль” “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаҳович ва “Ал-Аҳли” ҳужумчиси Айван Тони билан шартнома тузиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ бу футболчилар кўпроқ узоқ муддатли ечим сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Александр Исак АПЛнинг 17-туридан ўрин олган “Тоттенҳэм”га (2:1) қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. The Athletic хабарига кўра, футболчи бир неча ой давомида майдонга туша олмаслиги мумкин.
Аввалроқ Исак Швецияда йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган “Олтин тўп” мукофоти билан тақдирлангани ҳақида хабар қилинган эди.
2025 йил давомида футболчи “Ньюкасл”, “Ливерпуль” ҳамда Швеция терма жамоаси сафида жами 42 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ушбу мукофот учун курашда у Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Виктор Дёкерешни ортда қолдирди.
Исак жорий мавсум бошида “Ньюкасл”дан “Ливерпуль”га 144 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Айни пайтда “Ливерпуль”нинг янги футболчиси ҳисобида ушбу мавсумда 2 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.








