Daryo

Трамп 29 та давлатдаги элчиларини ишдан четлаштиради

Улар собиқ президент Жо Байден маъмурияти даврида лавозимларга тайинланган. Дипломатлар АҚШга қайтиб, бошқа лавозимларда ишлаши мумкин.

1 дақиқа ўқиш5 682 кўришлар0 изоҳ2

АҚШ маъмурияти хориждаги айрим дипломатик ваколатхоналарининг 29 нафар раҳбарини чақириб олмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг икки ходимига таяниб, Associated Press хабар берди.

Дипломатик миссиялар раҳбарлари уларнинг ваколатлари 2026 йил январь ойида якунланиши ҳақида хабардор қилинган. Уларнинг барчаси АҚШ собиқ президенти Жо Байден маъмурияти даврида лавозимга тайинланган. Бу ўзгаришлардан жабрланганлар дипломатик хизматдаги лавозимларини йўқотмайди. Бироқ хоҳиш билдирса, Вашингтонга қайтиб, бошқа лавозимларда ишлаши мумкин.

Давлат департаменти элчиларнинг аниқ сонини очиқламади, бироқ бу қарорни “ҳар қандай маъмурият учун одатий жараён” деб изоҳлади. Шунингдек, элчи президентнинг шахсий вакили экани ва президент ушбу мамлакатларда “Аввало Америка” сиёсатини илгари сурадиган вакиллар бўлишига ишонч ҳосил қилиш ҳуқуқига эга экани таъкидланди.

Энг кўп элчилар Африкадан чақириб олинмоқда, улар қуйидаги 13 та давлатда фаолият юритмоқда: Бурунди, Камерун, Кабо Верде, Габон, Кот-д’Ивуар, Мадагаскар, Маврикий, Нигер, Нигерия, Руанда, Сенегал, Сомали ва Угандадан қайтарилади.

Иккинчи ўринда Осиё бўлиб, бу ҳудудда элчилар олти давлатда алмаштирилади: Фижи, Лаос, Маршалл ороллари, Папуа-Янги Гвинея, Филиппин ва Вьетнам.

Ўзгаришлар, шунингдек, Европанинг тўрт давлати — Арманистон, Македония, Черногория ва Словакия; Яқин Шарқнинг икки давлати — Жазоир ва Миср; Жанубий Осиё — Непал ва Шри Ланка ҳамда Ғарбий яримшар — Гватемала ва Суринамни ҳам қамраб олди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар