Daryo

Маск бойлиги 700 млрд доллардан ошган тарихдаги илк инсон бўлди

Tesla акциялари ошиши миллиардер капиталининг 69,5 млрд долларга ўсишига ҳисса қўшди. Маск илк триллионерга айланиши кутилмоқда.

1 дақиқа ўқиш9 551 кўришлар0 изоҳ6

Илон Маск 700 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга тарихдаги биринчи одамга айланди. Бунга Tesla акцияларининг ўсиши ҳисса қўшди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Илон Маск бойлигининг ошишига Делавер штати Олий судининг қарори туртки бўлди. Суд Tesla акцияларига оид опционларни — яъни акцияларни олдиндан, одатда арзон нархда сотиб олиш ҳуқуқини — бекор қилган қарорни қайта кўриб, уларни тиклади. Натижада ушбу опционлар ҳозир 139 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Forbes 2024 йил январидан буён ушбу опционлар қийматини 50 фоизга камайтириб ҳисоблаб келган. Бироқ Делавер штати Олий суди қароридан сўнг Forbes буни бекор қилди ва Маск бойлигини 69,5 миллиард долларга оширди. Ҳозирда тадбиркор 749 миллиард долларлик капиталга эгалик қилмоқда.

  • Маск яқинда, 15 декабрь куни бойлиги 600 миллиард доллардан ошган тарихдаги биринчи одамга айланган эди. Декабрь ойида эълон қилинган тендер таклифидан сўнг унинг SpaceX компаниясидаги улуши (тахминан, 42 фоиз) 336 миллиард долларгача ортган.
  • Ҳозирда компания улуши 800 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу эса август ойидаги 400 миллиард долларлик баҳодан икки баравар юқори ҳисобланади. Шунингдек, 500 миллиард долларлик капиталга эга бўлган тарихдаги илк шахс ҳам Илон Маск бўлган. Бу ҳолат 1 октябрь куни қайд этилган эди.

Маскнинг қиймати бўйича иккинчи йирик активи — унинг SpaceX’даги қарийб 42 фоизлик улуши — ҳозир Tesla’даги активларидан 2 миллиард долларга арзонроқ экани айтилмоқда.

Шу билан бирга, тадбиркорни дунёдаги биринчи триллионерга айнан SpaceX айлантириши мумкин. Компания 2026-йилда IPO ўтказишни режалаштирмоқда, бу жараёнда SpaceX, тахминан, 1,5 триллион долларга баҳоланиши эҳтимол қилинмоқда. IPO — бу хусусий компаниянинг ўз акцияларини фонд биржасида кенг доирадаги инвесторларга биринчи марта сотиш жараёни бўлиб, оммавий мақомга ўтади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар