Daryo

Исроил Миср билан тарихдаги энг йирик газ келишувига эришди

Нетаньяху 35 млрд долларлик келишувни олқишлаб,“бошқа ёқимли сюрпризлар ҳам бўлиши”ни маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш5 510 кўришлар0 изоҳ1

Исроил ва Миср ўртасида 35 миллиард долларлик табиий газ етказиб бериш бўйича йирик шартнома имзоланди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ушбу келишувни “мамлакат тарихидаги энг йирик табиий газ шартномаси” деб атади. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, шартнома доирасида тушадиган даромаднинг тахминан 18 миллиард доллари тўғридан тўғри давлат бюджетига йўналтирилади. У Миср билан эришилган келишув Исроилнинг энергетика соҳасидаги минтақавий мавқейини сезиларли даражада мустаҳкамлашини айтди. Бош вазир нутқини “яна бошқа ёқимли сюрпризлар ҳам бўлади” деган сўзлар билан якунлади.

Келишувга кўра, газ Ўрта Ер денгизидаги Левиафан газ конидан экспорт қилинади. 2040-йилгача Мисрга жами 130 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилиши режалаштирилган. Мазкур битим Левиафан конини кенгайтириш лойиҳасига йўл очади. Кенгайтиришдан кўзланган мақсад Исроил ички бозорини камида 2060-йиллар ўрталаригача табиий газ билан барқарор таъминлашдир.

Левиафан газ конининг умумий захиралари қарийб 600 миллиард куб метр деб баҳоланади. Бу кондан газ қазиб олиш 2020-йилда бошланган. Ўшандан бери ишлаб чиқарилган газнинг сезиларли қисми Миср ва Иорданияга экспорт қилинмоқда. Исроил ва Миср ўртасида газ бўйича дастлабки йирик келишув 2019-йилда, 60 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича имзоланган эди.

Сўнгги икки йил давомида, 2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАС томонидан амалга оширилган ҳужум ва ундан кейин Ғазода бошланган уруш фонида, Исроил ва Миср ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ушбу вазиятни юмшатишга интилмоқда. Вашингтон бу саъй-ҳаракатлар Исроил ва унинг минтақадаги қўшнилари ўртасида бошқа муҳим келишувларга ҳам йўл очишига умид қилмоқда.



Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар