Daryo

“Гулистон” клуби 2026 йилги мавсумдан ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этади

Профессионал футбол лигаси раҳбарияти ва Сирдарё вилояти ҳокими ўртасида “Гулистон” клубининг ташкил этилиши масаласи муҳокама қилинди.

1 дақиқа ўқиш9 097 кўришлар0 изоҳ5

13 декабрь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев Сирдарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов билан учрашув ўтказди. Унда янги ташкил этилаётган “Гулистон” клубининг Лига байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этиш масаласи муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, аввалроқ ушбу масала юзасидан Эркинжон Турдимов вилоят Касаба уюшмаси раҳбари Ойбек Ашурматов билан суҳбатлашган.

Қайд этилишича, Ашурматов Сирдарё вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб борган даврда (2010–2016 йиллар) “Гулистон” клуби 2013 йилги мавсумни Олий лигада ўтказган.

Учрашувда “Гулистон” клуби Сирдарё вилояти футбол ассоциацияси қошида ташкил этилиши, 2026 йилги мавсумда Лига аъзолигига қабул қилиниши ҳамда илк мавсумни Биринчи лигада ўтказиши бўйича келишувга эришилди. Жараённи босқичма-босқич амалга ошириш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Ҳозирда Биринчи лигада Сирдарё вилояти шарафини вилоят футбол академиясининг спорт клуби ҳимоя қилиб келмоқда ва жамоа уй учрашувларини Янгиер шаҳрида ўтказади. “Гулистон” клуби ҳам Гулистон шаҳридаги стадион Лига талаблари асосида қабул қилиб олинмагунига қадар уй учрашувларини Янгиердаги стадионда ўтказиши режалаштирилган.

Учрашув давомида Эркинжон Турдимовнинг мамлакат футболи ривожига қўшган ҳиссаси ҳам эътироф этилди. У Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида ҳоким бўлиб ишлаган даврида “Қизилқум”, “Сурхон” ва “Динамо” клубларидаги ислоҳотларга бевосита ҳисса қўшган.

Шунингдек, икки ярим йил аввал бўлиб ўтган ўзаро учрашувдан сўнг Самарқанддаги “Динамо” стадионида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилгани эслатиб ўтилди. Жумладан, майдон дренаж ва суғориш тизими янгиланиб, майса Суперлига талабларига мослаштирилган, майдон атрофи резина қоплама билан қопланган, шунингдек, стадионнинг техник зонасида бир қатор ишлар бажарилган.

Таъкидланишича, яқин ойлар ичида Гулистон шаҳрида ҳам Лига талабларига жавоб берадиган стадион фойдаланишга топширилиши ва футбол мухлисларини қабул қилиши кутилмоқда.

Farg‘ona viloyati Bog‘dod tumanida tug‘ilganman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti Sport jurnalistikasi fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2025-yil dekabr oyidan beri sport muxbiri lavozimida ishlayman va maxsus videomateriallar, tarjima maqolalar hamda xabarlar tayyorlayman. Sevimli filmim “Forrest Gamp”. “Shamol ortidan yugurib” (Xolid Husayniy) romanini yaxshi koʻraman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар