Англиянинг “Ливерпуль” клуби футболчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириши мумкин. Caught Offside нашрининг хабар беришича, футболчига Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” ҳамда “Ал-Ҳилoл” клублари қишки трансфер ойнасида мисрлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Унга кўра, мазкур жамоалар 33 ёшли футболчи учун мерсисайдликларга 80–100 миллион евро атрофида таклиф қилишга тайёр. Агар “Ливерпуль” трансферга рози бўлса, мисрлик вингер қишки трансфер ойнаси вақтида Саудия клубларидан бирига кўчиб ўтиши мумкин.
Шунингдек, MLS жамоалари ҳам Салоҳга қизиқиш билдирган, бироқ молиявий томонлама Саудия клублари билан рақобат қилолмаслиги тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ Салаҳ “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот билан муносабатлари ёмонлашганини айтган ҳамда ҳозирги вазиятда ўзини “айбни ўзига оладиган одам” сифатида ҳис қилаётганини билдирганди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ барча мусобақалар доирасида жами 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, Салаҳнинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.








