Куз фасли якунланиши билан турли хил корейс дорамалари ҳам ниҳоясига етди. Бугун биз сиз учун ноябрь ойининг охири ва декабрь ойининг бошида якунланган еттита энг қизиқарли корейс лойиҳасини жамладик.
“Қадрли X”
- Кинопоискъдаги рейтинги 8,5
- Жанр: драма, триллер.
- Сериялар сони: 12.
- Бош ролларда: Ким Ю-жон, Ким Ён-де, Ким До-ҳун ва бошқалар.

Пек А-жин – чиройли ташқи кўриниши ва мафтункор табассуми ортида ўзининг қора томонини яширадиган шоу-бизнеснинг янги юлдузи. Болалигида у шафқациз оилавий зўравонликни бошдан кечирган ва ўшандан бери омон қолиш учун одамларни бераҳмларча бошқаришни ўрганиб олган. Уни фақат фойдали бўлиши мумкин бўлган одамларгина қизиқтиради, унга халақит берадиганлар эса бунинг учун жазо олишади. Пек А-жиннинг ҳақиқий шахсиятини унинг ўгай укаси Юн Жун-со яхши билади, у опаси учун ҳамма нарсага тайёр. У Пек А-жинни чин дилдан севади ва унга ачинади, шунинг учун уни ўзидан қутқаришга уринувчи инсонга айланишга қарор қилади.
“Карахт шаҳар”
- Кинопоискъдаги рейтинги 8,2
- Жанр: драма, триллер, жангари фильм.
- Сериялар сони: 12.
- Бош ролларда: Чи Чхан-ук, То Гён-су, Ли Гван-су ва бошқалар.

Пак Те-жун - бўш вақтини ўсимликлар ўстиришга бағишлайдиган ва ўз қаҳвахонасини очишга тайёрланаётган оддий курер. Бироқ у бир қизнинг ваҳшиёна қотиллиги бўйича айбланувчига айланиши билан ҳаёти остин-устин бўлиб кетади. Пак Те-жун айбсизлигини исботлай олмайди ва суд уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилади. Қамоқхонада у доимий зўравонликка учрайди, аммо бир руҳонийнинг кўмагида яшашга куч топади. Бир неча йилдан сўнг, ўхшаш тақдирга эга маҳбуснинг ўлими Пак Те-жунни қамоқдан қочишга, уни тузоққа туширган одамларни топишга ва улардан ўч олишга ундайди.
“Қалбга яқин”
- Кинопоискдаги рейтинги: 8,2
- Жанри: драма, комедия, романтика.
- Сериялар сони: 12.
- Бош ролларда: Пак Чи-ҳу, Чо Жун-ён, Чве Бо-мин ва бошқалар.

Юқори синф ўқувчиси Сон У-ён доимо онасининг эркатойи бўлган акасининг соясида яшаб келган, шу боис ўзини паст баҳолашга ва бошқаларга кўринмасликка ўрганиб қолган. Аммо кўчада тасодифан учраган ҳаваскор рассомлар гуруҳи ундан қисқа муддатга модел бўлишни сўрагач, унинг ҳаёти ўзгариб кетади. Кутилмаганда, Сон У-ён уларнинг ижодий жамоасига қўшилишга рози бўлади. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзига хос шахс бўлиб, уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли Сон У-ён ўзгаради, ижодий қобилиятини намоён этади ва ҳатто севиб қолади.
“Менга уйлан”
- Кинопоискдаги рейтинг 7,6
- Жанр: драма, комедия, романтика.
- Сериялар сони: 12.
- Бош ролларда: Чхве У-шик, Чон Со-мин, Пе На-ра ва бошқалар.

Ю Ме-ри ва унинг қаллиқъи Ким У-жу расмий тўй маросимидан олдин никоҳларини қонунлаштиришга қарор қилишади. Бироқ тўйга тайёргарлик кўриш жараёнида Ю Ме-ри қаллиғи унга хиёнат қилаётганини билиб қолади. Энди у ҳали тўй қилмай туриб, ажрашган аёлга айланиши мумкин. Айнан шу пайтда Ме-ри машҳур супермаркетнинг янги элита тумандаги уйни тиккан лотерея ғолиби бўлади. Аммо совринни фақат эр-хотин олиши мумкин. Ю Ме-ри ҳали ажрашиш ҳужжатларини расмийлаштирмагани билан, собиқ қаллиқъи қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Тасодифан у қандолатчилик компаниясининг меросхўри бўлган, исми ҳам Ким У-жу бўлган йигит билан учрашиб қолади ва ундан вақтинчалик эри бўлишни сўрайди.
Бу ёрқин, енгил, содда ва кутилган воқеалар ривожланадиган романтик комедия қизиқарли бош қаҳрамонлар жуфтлиги ва сохта никоҳ ҳақидаги, ҳеч қандай янгилик таклиф қилмайдиган сюжетга эга. У эски мактаб анъаналаридаги ромком бўлиб, янгича кўринишда тақдим этилган: қўпол романтика, қаҳрамонларнинг ғалати хатти-ҳаракатлари, эҳтиёткорона ўпишишлар ва бирга бўлишга тўсқинлик қиладиган мажбурий драма билан. Бу асар фақат кечқурун бўш вақтда томоша қилиш учун мўлжалланган.
“Тайфун” компаниясининг раҳбари”
- Кинопоискдаги рейтинги 8,1
- Жанри: драма, тарихий.
- Сериялар сони: 16.
- Бош ролларда: Ли Жун-ҳо, Ким Мин-ҳа, Ким Жи-ён ва

1997 йил. Кан Те-пун кичик, аммо муваффақиятли "Тайфун" савдо компанияси эгасининг ўғли. У ишламай, дўстлари билан вақтичоғлик қилиб, гул етиштириш билан шуғулланиб, беташвиш ҳаёт кечиради. Отаси тўсатдан вафот этгач ва Жанубий Корея кучли иқтисодий инқироз гирдобига тушиб қолгач, ҳамма нарса тубдан ўзгаради. Отасининг нарсаларини кўздан кечираётиб, Кан Те-пун компания ва унда ишлайдиган одамлар отаси учун қанчалик муҳим бўлганини англайди. Тажрибасизлигига қарамай, у компанияда ишлашни бошлашга ва уни қийин даврда сақлаб қолиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга қарор қилади. Кан Те-пунга "Тайфун"нинг бухгалтери О Ми-сон ёрдам беради.
Бизнес, оддий одамларнинг оғир даврлардаги тақдири, вояга етиш, матонат, умид ва муҳаббат ҳақидаги қизиқарли тарихий драма. Актёр Ли Жун-ҳо ҳаётни бекорга ўтказувчи Кан Те-пуннинг тажрибасиз, бироқ қатъиятли, мақсадга интилувчан ва харизматик савдо компанияси раҳбарига айланишини таъсирчан тарзда тасвирлади. Офис, бизнес ва рақамлар сюжет суръатини секинлаштирадиган зерикарли унсурлар сифатида эмас, балки воқеалар ривожини тезлаштирувчи омиллар сифатида намоён бўлади. Ҳақиқий визуал, "Тайфун"нинг ранг-баранг ходимлари ва доимий юзага келадиган муаммолар давр руҳини яхши ифодалайди, саундтрек ва илиқ романтик лаҳзалар эса ҳикояни янада таъсирчан қилади.








