Бугун “Қўқон-1912” – “Хоразм” ва “Машъал” – “Хоразм” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперлигаси плей-офф босқич учрашувлари ўтказилди.
“Қўқон-1912” – “Хоразм” жамоалари ўртасидаги баҳс асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувда ҳисоб 11-дақиқада “Хоразм” вакили Азизбек Аҳроров томонидан очилди, 71-дақиқада эса Аброр Каримов мувозанатни тиклади. Шу тариқа ўйин асосий вақти ва экстра-таймларда ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса “Қўқон-1912” 5:4 ҳисобида рақибидан устун келди ва Ўзбекистон Суперлигаси 2026-йилги мавсумида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, “Машъал” – “Бухоро” учрашувида ҳам ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Ўйиннинг асосий вақти ва экстра-таймларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида “Машъал” вакиллари 3:1 ҳисобида рақибларидан устун келди ва Суперлигада қолиш вазифаси уддаланди.
Эндиликда “Хоразм” ва “Бухоро” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 10 декабрь куни ўтказилади. Мазкур учрашув ғолиби Суперлига 2026-йилги мавсумида иштирок этиш имкониятини қўлга киритса, мағлуб жамоа Пролигада 2-ўринни эгаллаган “Арал” жамоасига қарши сўнгги плей-офф ўйинини ўтказади.
Ўзбекистон Суперлига. Плей-офф
“Қўқон-1912” — “Хоразм” 1:1 (Пенальтилар серияси: 5:4)
Голлар: 0:1 — Аҳроров (11), 1:1 — Каримов (71)
“Машъал” – “Бухоро” 0:0 (Пенальтилар серияси: 3:1)








