Покистондаги елим ишлаб чиқарувчи заводда юз берган портлашда камида 16 киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Портлаш завод биносини қулатиб, яқин атрофдаги уйларда ҳам ёнғин чиқишига сабаб бўлган. Ҳодиса 21 ноябрь куни Панжоб вилоятининг Лаҳор шаҳрида юз берган. Дастлабки текширувларга кўра, портлашга заводнинг кимёвий омборида юзага келган газ сизиши сабаб бўлган. Расмийлар завод менежерини ҳибсга олди, бироқ ҳодисадан сўнг қочиб кетган корхона эгасини қидириш ишлари давом этмоқда.
Портлаш оқибатида камида учта уйда ёнғин чиққан. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қўшни уйларда яшовчилар, жумладан, олти нафар бола бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қидириб, чиқариб олиш ишларини олиб бормоқда. Жароҳатланган етти киши яқин шифохонада даволанмоқда.
Покистонда заводлардаги ёнғин ва портлашлар кам учрайдиган ҳолат эмас. 2024 йилда Файзалободдаги тўқимачилик фабрикасида юз берган портлаш 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Ўтган ҳафта Карачидаги петарда ишлаб чиқарувчи заводдаги портлашда эса 4 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатлаган.








