Daryo

Хитой аҳолисини АҚШ билан урушга тайёрламоқда — WP

Бундай қарама-қаршилик Тайван устидан, Жанубий Хитой денгизидаги низоли ҳудудларда ёки Япония яқинидаги баҳсли ҳудудлар сабаб юзага келиши мумкин. АҚШ Конгресси ҳузуридаги Хитой бўйича комиссия ҳисоботи эълон қилинди.

2 дақиқа ўқиш1 678 кўришлар0 изоҳ3

Хитой Коммунистик партияси ва ҳарбийлари бутун мамлакатни АҚШ билан бўлажак урушга тайёрламоқда. Бундай қарама-қаршилик Тайван устидан, Жанубий Хитой денгизидаги низоли ҳудудларда ёки Япония яқинидаги баҳсли ҳудудлар сабаб юзага келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Конгресси ҳузуридаги Хитой бўйича комиссия ҳисоботига таяниб, The Washington Post хабар берди.

АҚШ–Хитой иқтисодий ва хавфсизлик бўйича қўшма комиссиясининг 728 бетлик йиллик ҳисоботида яна бир муҳим огоҳлантириш бор. Унга кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан “Хитой коммунистик экспансиясини” тўхтатиш ва “АҚШ бошчилигидаги демократик тартибнинг ўрнини босишга” бўлган уринишларга қарши кураш долзарб муаммо ҳисобланади.

“Хитойнинг тажовузкорлигига қарши туриш энди чинакам глобал чақириқдир”, дейилади хабарда.

Хитойнинг кенг кўламли ҳарбий модернизацияси сезиларли даражада олдинга силжиди. Мамлакатда муҳим ҳарбий раҳбарлар оммавий лавозимидан четлатилганига қарамай, бу жараёнга деярли таъсир қилмади.

Сўнгги бир йил ичида ядровий жанговар каллаклар захиралари, янги амфибия ҳарбий кемалари, янада илғор яширин қирувчи самолётларни жойлаштирилди.

“Ҳарбий модернизация Халқ озодлик армиясининг Тайванга ҳужум қилиш имкониятларини кучайтирди. Хитой Тайванга муваффақиятли бостириб киришни бошлаш учун ўз имкониятларини жадал ривожлантиришда давом этди”, дейилади хабарда.

 Тайван яқинида дрон операциялари кучайтирилгани ва амфибия ҳужуми учун янги кучлар жойлаштирилгани таъкидланди.

Ҳисоботда Хитой билан эҳтимолий тўқнашувнинг хавотирли белгиси сифатида Тайван бўйича хитойча ва инглизча тарғиботлар ўртасидаги фарқ кўрсатиб ўтилди. Халқаро жамоатчиликка йўлланган Хитой баёнотларида Тайванга бостириб кириш эҳтимоли камайтирилган. Бунга қарама-қарши равишда, Хитойнинг ички тарғиботида эса Тайваннинг “провокациялари” яқин келажакда ҳарбий ҳаракатларни оқлаши мумкинлиги таъкидланган.

“Бу Пекин ўз халқини уруш эҳтимолига тайёрлаш учун дастлабки қадамларни қўяётганини англатиши мумкин. Хитой яқин орада ҳужумни режалаштирганига ҳеч қандай ишора бўлмаса-да, Тайванни жангсиз таслим бўлишга мажбурлашга умид қилса-да, АҚШ ва ҳамкорлари энди Тайван бўйича уруш узоқда, тайёрланишга вақт кўп деб ўйлаб ўтира олмайди”, дейилади хабарда. хабарда.

Хитой раиси Си Цзиньпин армияга 2027-йилгача ҳарбий ҳаракатларга тайёр бўлишни буюрган. Май ойида АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Тайван бўғозидаги ҳарбий можаро “яқинлашиб келиши” ва дунё учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигини айтганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар