Daryo

Муваффақиятга эришиш учун ёш муҳим эмаслигини исботлаган актёрлар

Баъзан муваффақият эрта келмайди — кимлардир йиллар давомида саҳна ортида меҳнат қилиб, ўз вақтини кутади.

3 дақиқа ўқиш2 022 кўришлар0 изоҳ2

Баъзан муваффақият эрта келмайди — кимлардир йиллар давомида саҳна ортида меҳнат қилиб, ўз вақтини кутади. Аммо истеъдод ҳеч қачон йўқолмайди: у кутилмаганда порлаб, инсоннинг бутун ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин. Қуйида анча улғайганида машҳурликка эришган актёрлар ҳақида сўз юритамиз.

Иан МакКеллен, 84 ёш

Иан МакКеллен томонидан яратилган сеҳргар Гендалф образи дунёдаги энг таниқли образлардан бирига айланди, аммо актёрнинг ёшлигида қандай кўринишга эга бўлганини кўпчилик эслолмайди ҳам. Унинг актёрлик карьераси асосан театр билан боғлиқ бўлиб, кинода унчалик омади юришмаган. 58 ёшли МакКелленнинг карьерасидаги бурилиш нуқтаси “Шогирд” триллеридаги собиқ нацист роли бўлди. Шундан сўнг “Худолар ва йиртқич ҳайвонлар” фильми учун “Оскар” номинациясига сазовор бўлди. Ва ниҳоят машҳурлик актёрга Питер Жексоннинг “Узуклар ҳукмдори” трилогиясидан кейин келди.

Алан Рикман, 55 ёш

“Гарри Поттер” фильмида суратга тушаётганда Алан Рикман 55 ёшда эди. Кўринишидан, Рикман узоқ вақт давомида ўз образини қидирган. Дастлаб у ўзини дизайн санъатига бағишлайди, аммо 26 ёшида Рикман актёрлик бўлимида ўқийди. Кинодаги дебюти 32 ёшида бўлади. Аммо ҳақиқий шон-шуҳрат Алан Рикманга профессор Северус Снейп ролидан кейин келди — унинг образи ҳали ҳам франшиза мухлислари томонидан энг севимлилардан бири ҳисобланади. Айтиш керакки, 2016-йилда актёрнинг саратон касаллигидан кутилмаганда вафот этиши бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларни қайғуга солди.

Гленн Клоуз, 76 ёш



Гленн Клоузнинг иқтидори бутун дунёда тан олинган. Аввалига актриса Бродвей саҳнасида ўйнайди. Жамоатчилик ва танқидчилар, айниқса, Эндрю Ллойд Уэббернинг “Сансет булвари” мусиқий асаридаги Норма Десмондидан жуда яхши билишади. Клоуз 35 ёшида биринчи марта фильмда дебют қилган. Аммо унинг машҳурлиги 40 ёшида “Аттракцион” фильми чиққандан кейин анча ошди. Ундан кейин “Хавфли муносабат” ва албатта, “101 далматин” каби муваффақиятли асарлар пайдо бўлди. Бугунги кунда Гленн Клоуз энг кўп “Оскар” мукофотига (саккиз марта) номзод бўлган актрисалар орасида рекордчи ҳисобланади.

Брайан Кренстон, 67 ёш

Брайан Кренстон орзуларингизни рўёбга чиқариш учун ҳеч қачон кеч эмаслигининг жонли исботидир. “Эгрилик сари” телесериалида гиёҳванд моддалар сотувчи ўқитувчи Уолтер Уайтни ўйнашдан олдин у узоқ вақт телевидениеда ишлаган, аммо муҳим ролларни ижро этмаган. Фақат 44 ёшида у “Диққат марказдаги Малколм” ситкомида таниқли ролни ўйнайди, шундан сўнг яна экранларда кўринмай қолади. Фақат 52 ёшидагина Кренстон чинакам машҳур бўлди: “Эгрилик сари” сериалидан кейин у Жей Роачнинг “Трамбо” биографик фильмида, Николас Уиндинг Рефннинг “Иштиёқ” фильмида ва яқинда суратга олинган “Астероидлар шаҳри” драмасида ўйнади.

Стив Карелл, 61 ёш

Стив Карелл ҳали ҳам кўпчилик томонидан “Офис” телесериалидаги ажойиб хўжайин сифатида эсланади. Аммо бир кун келиб у почтачилик ишини ташлаб, болалик орзусини рўёбга чиқаришга қарор қилмаганида, биз уни деярли танимаган бўлардик. У актёрлик фаолиятини нисбатан кечроқ 29 ёшида бошлаган. Машҳур фильмларда рол ўйнаганига қарамай, уларнинг деярли барчаси эпизодик эди. Фақат 42 ёшида Карелл “Бошловчи” комедиясидаги ролидан сўнг машҳур бўлди, ундан кейин “40 ёшли бокира”, “Жинслар жанги” ва “Офис” фильмлари экранларга чиқди.

Терри ЎКуинн, 71 ёш

Терри ЎКуинн “Ҳаёт-мамот” телесериалидаги энг сирли ва баҳсли қаҳрамонлардан бирини ўйнайди. Жон Локк роли учун актёр 2007-йилда энг яхши ёрдамчи актёр сифатида Америка телевидениесининг асосий “Эмми” мукофотига сазовор бўлган. Ўша пайтда у 55 ёшда эди. Унинг сўнгги фильмдаги ролларидан бири психологик жанрдаги “Касл-Рок” веб-сериалидаги образи эди.

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Машҳур турк актёрларининг кўпчиликка таниш бўлмаган роллари

Машҳур турк актёрларининг кўпчиликка таниш бўлмаган роллари

25-Сентабр 2025, 19:50

Жеки Чан бир фильмда 15 дан ортиқ вазифани бажариб, Гиннес рекордлари китобига кирган. Бу қайси машҳур картина эди?

Жеки Чан бир фильмда 15 дан ортиқ вазифани бажариб, Гиннес рекордлари китобига кирган. Бу қайси машҳур картина эди?

10-Сентабр, 09:31

Идрис Элба: “Томошабинлар Жеймс Бонд ролида қора танли актёрни ҳеч қачон қабул қилмайди”

Идрис Элба: “Томошабинлар Жеймс Бонд ролида қора танли актёрни ҳеч қачон қабул қилмайди”

14-Июн, 16:45

Фильмдаги роли сабаб суратга олиш жараёнида янги касбларни ўзлаштирган машҳур актёрлар

Фильмдаги роли сабаб суратга олиш жараёнида янги касбларни ўзлаштирган машҳур актёрлар

6-Июн, 18:20

Гўёки эгизакдек кўринадиган Голливуд юлдузлари (фото)

Гўёки эгизакдек кўринадиган Голливуд юлдузлари (фото)

31-Май, 11:24

Нимадир чайнайди, қошини чимиради, қадаҳ кўтаради: деярли ҳар бир фильмида бир хил ҳаракатни такрорлайдиган актёрлар

Нимадир чайнайди, қошини чимиради, қадаҳ кўтаради: деярли ҳар бир фильмида бир хил ҳаракатни такрорлайдиган актёрлар

2-Май, 12:40

Қимматбаҳо автомобил ва кийимларга ўч эмас: камтарона яшайдиган бадавлат машҳурлар (фото)

Қимматбаҳо автомобил ва кийимларга ўч эмас: камтарона яшайдиган бадавлат машҳурлар (фото)

11-Апрел, 16:25

“Ҳозирги болаларнинг руҳияти бўш, чунки улар калтак емай ўсяпти”. Бобур Йўлдошев психологлар оилаларни бузаётгани ҳақида

“Ҳозирги болаларнинг руҳияти бўш, чунки улар калтак емай ўсяпти”. Бобур Йўлдошев психологлар оилаларни бузаётгани ҳақида

6-Апрел, 17:06