Daryo

АҚШ Ямандан Ғазодаги халқаро кучларга қўшилишни сўради — манба

Яманга секторга жойлаштирилиши режалаштирилган “Халқаро барқарорлаштириш кучлари”га қўшилиш таклиф этилди. Ҳукумат бу борада иккиланиб турибди, чунки мамлакатда 2014 йилдан бери фуқаролар уруши давом этиб келмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 719 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ ҳукумати Яманга президент Дональд Трампнинг тинчлик режаси доирасида Ғазога жойлаштирилиши режалаштирилган “Халқаро барқарорлаштириш кучлари”га (ISF) қўшилиш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Яманнинг юқори лавозимли расмийларини ўз ичига олган бешта ҳукумат манбаси маълум қилди.

БМТ бу ҳафта Трампнинг тинчлик режасини маъқуллаб, резолюция имзолаган эди, бироқ уни амалга оширишда жиддий тўсиқлар мавжуд. Хусусан, араб ва мусулмон давлатлари ISF таркибида иштирок этишга иккиланмоқда, чунки бу кучлар Фаластин жангарилари, жумладан ҲАМАС билан тўқнашиши мумкин.

Яманнинг ҳукуматдаги манбалари, жумладан, юқори мартабали дипломат, ҳарбий амалдор ва Президент раҳбарияти кенгаши вакилининг айтишича, Яман ҳукумати ҳали бир қарорга келгани йўқ. Уларнинг барчаси масаланинг нозиклигини ҳисобга олиб, исмлари ошкор этилмаслик шарти билан гапирган.

Ямалик дипломатнинг таъкидлашича, мамлакат бу кучларга қўшилган тақдирда ҳам, унинг ҳиссаси асосан рамзий бўлади. Шунингдек, у Яманнинг халқаро кучлардаги иштироки америкаликлар билан муҳокама қилинганини, аммо қўшилиш учун расмий сўров ҳали келиб тушмаганини билдирган.

Ямандаги заифлик

Яман халқаро миқёсда тан олинган бўлса-да, ҳукумат жуда тарқоқ ва заифлашган ҳолатда. Мамлакат 2014-йилда фуқаролар урушига тортилиб, ҳукумат Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийлар томонидан пойтахт Санадан қувиб чиқарилган. Ҳозирда мамлакатнинг асосий аҳоли марказлари ҳусийлар назорати остида.

Ғазодаги халқаро кучларнинг тузилишига фаластинлик ҲАМАС гуруҳи қарши чиқмоқда. Яманнинг бу кучларга қўшилиши эса ҲАМАСнинг иттифоқчиси бўлган ҳусийларнинг ғазабини қўзғатиши турган гап.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар