Daryo

Германия 2026 йилда Украинага рекорд миқдорда ёрдам ажратади

Берлин Киевни қўллаб-қувватлаш учун бутун мамлакат бюджетининг 2,2 фоизини йўналтиради.

1 дақиқа ўқиш1 484 кўришлар0 изоҳ2

Германия парламентининг ҳукмрон коалицияси 2026 йил бюджетидан Украина учун ёрдамни кескин оширишга келишди. Қонунчилар бу масалада компромисс топиш учун 15 соат давомида музокаралар олиб боришига тўғри келди.

Коалиция депутатлари Украинага 11,5 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда. Бу Россия мамлакатга қарши кенг кўламли уруш бошлаган 2022 йилдан буён энг юқори кўрсаткичдир. Бошқача айтганда, ушбу сумма Берлин сўнгги тўрт йил ичида Киевга кўрсатган ёрдамининг тахминан яримига тенг.

Германия бюджет харажатларининг 2,2 фоизини ушбу мақсад учун йўналтиради. Маълум бўлишича, бюджетнинг “Украина” бўлими энг катта ўзгаришга учраган. Молия вазирлиги ушбу йўналиш учун ажратмаларни дастлабки вариантга нисбатан 3 миллиард еврога оширишни таклиф қилган. Қўшимча маблағлар, артиллерия, дронлар, зирҳли техникалар ва Patriot зенит-ракета тизимлари сотиб олишга йўналтирилади.

Германия томонидан Украинага етказиб берилган Patriot тизими
Фото: Украина президенти офиси

Киэл Жаҳон иқтисодиёти институти маълумотларига кўра, Германия Украинага ёрдам борасида Қўшма Штатлардан кейин иккинчи ўринда туради. 2025 йил октябрь ҳолатига кўра, мамлакат ушбу мақсад учун жами 22,5 миллиард евро ажратган. Ундан 17,7 млрд евроси ҳарбий, 3,4 млрд евроси гуманитар ва яна 1,4 млрд евро маблағ молиявий ёрдам кўринишида берилган.

Бироқ институтнинг ўзининг сўнгги ҳисоботида Украинага ёрдам сезиларли даражада озайгани қайд этилади. Жумладан, 2024 йил ёзида Европа давлатларининг бу борадаги харажатлари 57 фоизга камайган. Ҳисобот муаллифлари буни Дональд Трамп ҳокимиятга келиши ортидан таъминот билан боғлиқ қийинчиликлар юз бергани билан изоҳлаган.

Andijonlikman, Toshkentda yashayman. Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetini tamomlaganman. “Daryo” tahririyatida 2024-yil noyabr oyidan buyon muxbir sifatida ishlayman va siyosiy, ijtimoiy hamda harbiy yoʻnalishlarga ixtisoslashgan materiallar tayyorlayman. “If qaʼlasining mahbusi” filmini miriqib tomosha qilaman. Lev Tolstoyning asarlarini, ayniqsa, “Urush va tinchlik”ni yoqtiraman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар