Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан қолдирилган учрашувда “Динамо” ҳамда “Андижон” жамоалари ўзаро куч синашди. Самарқандда кечган баҳсда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 27-дақиқада Ойбек Ўрмонжонов томонидан очилди. 55-дақиқада Жалолиддин Жумабоев ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Мазкур ҳисоб ўйин охирга қадар ўзгармади ва “Динамо” муҳим ўйинда ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.
Айни пайтда Вадим Абрамов бошчилигидаги “Динамо” 56 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. “Андижон” эса 29 очко билан 12-ўриндан жой олган.
Ўзбекистон Суперлигаси
21-тур (қолдирилган учрашув)
“Динамо” — “Андижон” 2:0
Голлар: 1:0 — Ўрмонжонов (27), 2:0 — Жумабоев (55)








