Daryo

Исроил Ғазода Зиким чегара пунктини қайта очди

12 сентябрь куни ёпилган пункт орқали анклавга гуманитар ёрдам киришига рухсат берилди.

1 дақиқа ўқиш2 358 кўришлар0 изоҳ1

Исроил армиясининг гуманитар ёрдамни назорат қилувчи бўлими — CОGАТ — 12 ноябрь куни Ғазонинг шимолида жойлашган Зиким чегара пункти очилганини маълум қилди. Эндиликда гуманитар ёрдам юк машиналари анклавга киритилади. 

БМТнинг бир неча агентликлари узоқ вақт давомида бу пунктни қайта очишни сўраб келаётган эди. Уларнинг таъкидлашича, бу Ғазонинг шимолий қисмига, айниқса октябрь ойидагии Исроил-ҲАМАС оташкесим келишувидан сўнг, аҳолига ёрдам етказиш учун жуда зарур.

БМТнинг гуманитар масалалар бўйича идораси (OCHA)га кўра, Зиким пункти 12 сентябрь куни ёпилган ва шундан буён ҳеч бир ташкилот у орқали ёрдам олиб кира олмаган. Исроил ҳарбийлари эса ўша пайтдаги ёпилиш сабабларини изоҳлашдан бош тортган.

Жануб орқали айрим гуманитар юк машиналари киритилган бўлса-да, бу етарли эмаслиги айтилганди. Ғазо шаҳри ва атрофидаги ҳудудларда очарчилик расман эълон қилинган. CОGАТ баёнотида айтилишича, чегара пункти сиёсий раҳбарият кўрсатмасига биноан очилган.

“Ёрдам Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Қуруқликдаги ўтиш пунктлари бошқармаси томонидан хавфсизлик текширувларидан ўтгач, БМТ ва халқаро ташкилотлар орқали узатилади”, дейилади баёнотда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар