Daryo

42 ёшли ҳинд киноси юлдузи Катрина Каиф илк марта она бўлди

Хушхабарни биринчилардан бўлиб Викининг укаси Санни Каушал тасдиқлади. У ўзининг Instagram саҳифасида “Маин чача бан гая” (“Мен амаки бўлдим”) деб ёзиб, оилавий қувончини мухлислар билан баҳам кўрди.

1 дақиқа ўқиш3 358 кўришлар0 изоҳ10

“Жосуслар” ва “Тезлик” филмлари орқали танилган Болливуд юлдузи Катрина Каиф ва унинг турмуш ўртоғи, актёр Вики Каушал ўғил фарзандли бўлишди. Бу янгиликни Катрина Каиф ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди.

Уларнинг фарзанди 2025 йил 7 ноябрь куни дунёга келди. Жуфтлик ўз постида шундай ёзган:

“Бизнинг бир парча қувончимиз, хуш келдинг! Чексиз миннатдорчилик ва муҳаббат билан ўғлимиз дунёга келганини маълум қиламиз. Катрина ва Вики”.

Фото: Instagram

Хушхабарни биринчилардан бўлиб Викининг укаси Санни Каушал тасдиқлади. У ўзининг Instagram саҳифасида “Маин чача бан гая” (“Мен амаки бўлдим”) деб ёзиб, оилавий қувончини мухлислар билан баҳам кўрди.

Катрина Каифнинг ҳомиладорлиги ҳақида миш-мишлар аллақачон 2025 йил сентябрь ойида пайдо бўлган эди. Жуфтлик бу ҳақда узоқ вақт сукут сақлаган бўлса-да, мухлислар уларнинг биргаликдаги суратлари ва интервьюларидан актрисанинг ҳомиладорлигини сезишган.

Фото: Instagram

Катрина Каиф Ҳиндистон кинематографиясининг машҳур ва севимли актрисаларидан бири ҳисобланади. Актриса Вики Каушал билан 2021 йил декабрь ойида турмуш қурган. Уларнинг никоҳи Ражастон штатида, анъанавий ҳинд маросимлари асосида дабдабали тўй ўтказилган.

Маълумот ўрнида, Катрина Каиф 1983 йилда Гонконгда ҳиндистонлик Муҳаммад Каиф ва инглиз миллатига мансуб Сюзанна Тюркотт оиласида туғилган. Ўз карьерасини 14 ёшида модел сифатида бошлаган Каиф илк бор 2003 йил “Бум” фильмида суратга тушган. Унинг бўлажак турмуш ўртоғи Вики Каушал эса 1988 йилда Мумбайда дунёга келган.

Ражив Ганди номли технология институтини тамомлаган Вики актёр сифатидаги фаолиятини 2012-йилда суратга олинган “Вассейпур тўдалари” фильмида рол ижро қилишдан бошлаган.

Ёш бўлишига қарамай Катрина Каиф, Шоҳрух Хон билан бир вақтда 2013 йилда Гиннес рекордлари китобига энг бадавлат актриса сифатида киритилган. Унинг йиллик даромади қарийб 10 миллион АҚШ долларига тенг бўлган.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар