Daryo

Мозори Шарифда Ўзбек тили куни нишонланди (видео)

Афғонистонда Ўзбек тили куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда шоир, ёзувчи, расмийлар ва Ўзбекистон консуллиги ходимлари иштирок этди. “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири тадбир иштирокчилари билан суҳбатлашди.

1 дақиқа ўқиш2 645 кўришлар0 изоҳ0

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида 30 октябрь куни “Ўзбек тилининг Афғонистондаги ўрни” номи остида маросим бўлиб ўтди. “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири ушбу тадбирда иштирок этди ва иштирокчилар билан суҳбатлашди.

Афғонистоннинг турли ҳудудларидан келган шоир, ёзувчилар ва ёшлар Балх провинсияси маркази Мозори-Шарифда 21 октябрь – Ўзбек тили кунини нишонлашда иштирок этган. Ушбу улкан тадбирда Ўзбекистон консуллиги расмийлари, Балх провинсияси маҳаллий расмийлари, фуқаролик фаоллари, шоирлар, ёзувчилар ва шаҳарнинг бир қатор фуқаролари иштирок этган.

Балх университети профессори Салоҳ Муҳаммад Расих ўзбек тилини тарғиб қилиш мақсадида мазкур тилда ёзилган мақолалар ва китобларни нашр этишни кўпайтириш керак эканини қайд этган. Расихга кўра, ўзбек тили Афғонистоннинг асосий тилларидан бири бўлиб, миллионлаб одамлар айнан шу тилда сўзлашади. Профессор ушбу тилнинг миллий куни ва унинг маданияти муносиб равишда нишонланиши кераклигига алоҳида урғу берган.

Тадбирнинг энг муҳим ва қизиқарли қисмларидан бири ўзбек бадиий ва маданий асарлари, жумладан, китоблар, хаттотлик санъати, расмлар, анъанавий кийимлар, қўлда тўқилган гиламлар ва маҳаллий таомлар кўргазмаси бўлган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар