Daryo

Польша Болтиқ денгизида Россия самолётини тутиб олди

Полшаликлар разведка миссиясини амалга ошираётган самолётни аниқлаб, уни Россия ҳудудига етиб боргунча қўриқлаб борган.

1 дақиқа ўқиш1 920 кўришлар0 изоҳ3

Польша ҳаво кучларига қарашли MiG-29 қирувчи самолётлари 28 октябрь куни Болтиқ денгизи устида Россиянинг “Ил-20” самолётини тутиб олди. Бу ҳақда Польша армиясига таяниб, Reuters хабар берди.

Армия баёнотига кўра, рус самолёти халқаро ҳаво ҳудудида, лекин парвоз режасисиз ва жавоб қайтаргич қурилмаси ўчирилган ҳолда учган. Самолёт разведка миссиясини амалга ошираётган бўлган. Польша армияси уни аниқлаб, самолёт Россия ҳудудига етиб боргунича қўриқлаб борган. У Польша ҳаво ҳудудини бузмагани таъкидланган.

Сўнгги ойларда бир нечта Европа давлатлари Россияни дронлар орқали ҳаво ҳудудини бузишда айблаб келмоқда. Бироқ Москва бу даъволарни рад этмоқда. Сентябрь ойида Польша ҳудудига 20 та дрон кириб келганидан кейин НАТО самолётлари полшалик учувчилар билан қўшма патруллар ўтказишни бошлаган. Бундан ташқари, Литва, Латвия ва Эстония ҳаво ҳудуди ҳам Россия томонидан бузилгани қайд этилган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар