Daryo

Британия университетлари афғонларни талабаликка қабул қилишни чеклади

Олий таълим муассасалари буни талабаларнинг виза ололмаётгани билан изоҳламоқда. Аммо бу ўзгаришларга Британия ҳукуматининг халқаро талабаларга виза бериш қоидаларини ўзгартиргани сабаб бўлиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш1 851 кўришлар0 изоҳ0

Британиянинг бир қатор университетлари Афғонистон фуқароларининг талабаликка топширган аризаларини қабул қилмаяпти ёки уларга нисбатан қўшимча чекловлар жорий этмоқда. Бу ҳақда Аfghanistan International хабар берди.

Тhе Times Higher Education’нинг ҳисиботига кўра, Борнмут ва Бакингем университети афғон талабаларни қабул қилишни тўхтатган. Сабаб талабалар визаларининг кўп ҳолларда рад этилаётгани ва Британия Ички ишлар вазирлиги томонидан назорат кучайганидир. Университет вакиллари бу қарор “виза ҳомийлиги талабларига риоя қилиш учун” қабул қилинганини билдирган.

Ноттингем Трент университети афғонистонлик абитуриентларни ҳали ҳам қабул қилмоқда, бироқ уларга қатъий муддат белгилаган. Сабаби — олдинги йилларда виза жараёнининг чўзилиши туфайли айрим талабалар семестрни ўтказиб юборган эди.

Ҳисоботда айрим университетлар Бангладеш ва Покистон талабалари учун ҳам қабулни чеклаган. Бу ўзгаришлар Британия ҳукумати халқаро талабаларга виза бериш қоидаларини қатъийлаштиргандан сўнг кузатилмоқда.

2025 йил июнь ойигача бўлган бир йил ичида 8 мингдан ортиқ афғон фуқароси Британиядан бошпана сўраган. Айниқса “Толибон” аёллар таълимига катта чекловлар қўйиб, уларни билим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар