Daryo

АҚШда 1,6 миллион мигрант ўзини депортация қилди

Ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этганларга 1 000 доллар ва авиачипта берилади. Улар келажакда АҚШга қонуний асосда кириш имкониятини сақлаб қолади.

1 дақиқа ўқиш2 138 кўришлар0 изоҳ4

АҚШда ноқонуний бўлган 1,6 миллион киши ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этди, яна 500 минг киши мажбуран депортация қилинди. Бу ҳақда Ички хавфсизлик департаментига таяниб, ABC News хабар берди.

Департамент одамларни ихтиёрий депортацияга ундаш учун миллионлаб доллар сарфлаб, реклама кампанияларини олиб бормоқда. Ушбу дастурда рўйхатдан ўтганларга 1 000 доллар пул мукофоти ва самолёт чипта­си берилади. Ҳозирда ўзини депортация қилганларга жами қанча маблағ берилгани номаълум.

“Президент Трамп ва ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм сўнгги тўрт йил давомида ўз вазифасини бажаришда чекланган идорани қайта жонлантирди. Бизнинг хабаримиз ноқонуний муҳожирларга етиб бормоқда — улар ҳозир АҚШ чегарасига етмасдан ортга қайтмоқда. Панамадаги Дариэн довони орқали ўтувчи миграция оқими 99,99 фоизга камайди”, деди департаментнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчи котиби Трисия Маклафлин

Президент Дональд Трамп 2024 йилги сайловолди кампанияси давомида оммавий депортацияларни амалга оширишга ваъда берган эди.

“Ўзини депортация қилиш” йўли

Буни амалга оширмоқчи бўлган ноқонуний мигрантлар CBP Home иловаси орқали депортацияни ташкиллаштиради. Уларнинг ватанига қайтгани тасдиқлангач, 1 000 доллар тақдим этилади.

Ҳозирда ноқонуний муҳожирни ҳибсга олиш, ушлаш ва чиқариб юборишнинг ўртача қиймати АҚШ учун 17 минг долларни ташкил этади. Шу сабабли “ўзини депортация қилиш” муқобил ва ҳамёнбоп вариант ҳисобланади.

АҚШдан мустақил депортация қилишни истайдиганлар ҳибсга олинмайди. Бундан ташқари, улар келажакда Қўшма Штатларга қонуний асосда кириш имкониятини сақлаб қолади. Тегишли ташаббус президент Дональд Трамп томонидан илгари сурилган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар