Англия Премер Лигасининг 8-тури доирасида “Ливерпуль” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. “Энфилд” стадионида бўлиб ўтган баҳсда манкунианликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 2-дақиқасидаёқ Брайан Мбеумо томонидан очилди. Коди Гакпо 78-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Аммо 84-дақиқада Ҳарри Магуайр томонидан урилган гол Манчестер клубига муҳим ғалаба тақдим этди.
Мазкур ўйиндан сўнг “Ливерпуль” 15 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонани, “Манчестер Юнайтед” эса 13 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.
“Ливерпуль” навбатдаги ўйинини 25 октябрь куни сафарда “Брентфорд”га қарши ўтказади. “Манчестер Юнайтед” эса “Брайтон”ни ўз майдонида қабул қилади.
Англия Премьер Лигаси
8-тур
“Ливерпуль” — “Манчестер Юнайтед” 1:2
Голлар: 0:1 — Мбеумо (2), 1:1 — Гакпо (78), 1:2 — Магуайр (84)








