Daryo

Хитойда самолёт бортида ёнғин келиб чиқди (видео)

Хитойнинг Ханжоу шаҳридан Сеулга парвоз қилаётган самолёт бортида ёнғин юзага келган. Фавқулодда вазият сабаб, самолёт Шанхайга қўнишга мажбур бўлган.

1 дақиқа ўқиш2 204 кўришлар0 изоҳ3

Хитой авиакомпанияси Air China’га қарашли йўловчи самолёти бортида ёнғин келиб чиқди. Сўнгра, рейс Шанхайга фавқулодда йўналтирилди. Бу ҳақда Малай Mail хабар берди.

Маълум қилинишича, бир йўловчининг қўл сумкасидаги батарея алангаланиб, ёнғин келтириб чиқарган. Ҳодиса Хитойнинг Ханжоу шаҳридан Сеулга учаётган рейсда қайд этилган. Air China ҳолат юзасидан қуйидагича баёнот берган:

“CА139 рейсида йўловчининг қўл сумкасидаги литум батарея ўз-ўзидан ёниб кетди”.

Экипаж ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмагани таъкидлаган. Самолёт парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Шанхайнинг Пудонг аэропортига фавқулодда қўнган. Flightradar24 маълумотларига кўра, самолёт маҳаллий вақт билан соат 9:47 да Ханжоудан учган, соат 11 дан оз вақт ўтиб Шанхайга қўнган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар