Daryo

Янги Зеландия Эронга қарши санкциялар жорий этди

Тақиққа Теҳроннинг ядро мажбуриятларига риоя қилмаслиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Эндиликда мамлакатда Эрон билан савдо қилмоқчи бўлганлар рўйхатга олинади.

1 дақиқа ўқиш1 892 кўришлар0 изоҳ0

Янги Зеландия Ташқи ишлар вазири Винстон Питерс 17 октябрь куни Эронга қарши санкциялар қайта жорий этилганини маълум қилди. Бунга Теҳроннинг ядро мажбуриятларига риоя қилмаслиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Маълум қилинишича, БМТ томонидан 2015-йилда имзоланган Халқаро ядро дастури шартларига Эрон амал қилмагани сабабли санксиялар 18 октябрдан бошлаб қайта қўлланилади.

Янги санкциялар қаторида активларни музлатиш, санкцияга тушган шахсларга саёҳат тақиқи, айрим ядровий ва ҳарбий маҳсулотларни импорт ҳамда экспорт қилиш тақиқи бор. Бундан ташқари, янги зеландияликлар Эрон билан савдода эҳтиёткорликка чақирилмоқда. Хусусан, Янги Зеландия 2026 йил 1 февралдан бошлаб Эрон билан бизнес қилмоқчи бўлган фуқаролар учун мажбурий рўйхатга олиш тизимини жорий этишини маълум қилган.

Винстон Питерснинг таъкидлашича, санкцияларнинг қайта жорий қилиниши Эроннинг ядро мажбуриятларига риоя қилмаслиги ва ураннинг ноқонуний даражада бойитилишига бўлган чуқур хавотирининг ифодасидир.

“Янги Зеландия доимо ядровий қуролларнинг тарқалишини олдини олиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб келади. Биз Эронни музокараларни қайта бошлашга ва Халқаро атом энергетика агентлиги билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирамиз”, деган Питерс.

Бундан олдин Буюк Британия, Франция ва Германия ҳам Эронга БМТ санкцияларини қайта жорий қилган эди. Австралия эса август ойида Теҳронни Сидней ва Мелбурн шаҳарларида антисемит ёнғин ҳужумларини уюштиришда айблаб, Эрон элчисини мамлакатдан 7 кун ичида чиқиб кетишга чақирганди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар