Daryo

Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик Украинага таслим бўлди (видео)

Бухоролик 31 ёшли Зухриддин Йўлдошевга Россия армияси томонидан 2 та танлов қўйилган: фронт ёки қамоқ, дея хабар беради NextaLive Telegram канали.

1 дақиқа ўқиш2 683 кўришлар0 изоҳ21

Россия томонидан урушга жалб қилинган Ўзбекистон фуқароси — бухоролик 31 ёшли Зухриддин Йўлдошев Украина фронтига етиб борган заҳоти таслим бўлганини маълум қилди.

Йўлдошевнинг айтишича, у Россия армияси сафида урушга қатнашиш шартномасини мажбурий равишда имзолаган. Полиция уни гиёҳванд моддалар билан алоқадорликда айблаб, 12–18 йилга қамаш билан таҳдид қилган. “Унинг олдига 2 та танлов қўйилган: қамоқ ёки фронт”, — дея хабар беради NextaLive Telegram канали.

Йўлдошев дронга таслим бўлган

Йўлдошев фронтга етиб келган заҳоти украин ҳарбий дрони уни аниқлаган. У дарҳол қуролсиз ҳолатда таслим бўлган. Россия армиясидаги шароитлар ҳақида гапирар экан, у алоқа воситалари ва ҳарбий жиҳозларни ўз ҳисобидан сотиб олганини, армияда тартибсизлик ва алдов ҳукмронлигини билдирган.

Унга кўра, жанг майдонида ҳалок бўлган аскарларнинг жасадлари шунчалик кўп бўлганки, қадам қўйишга жой қолмаган. Йўлдошев Россияга қайтишни истамаётганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматидан ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар