Ўзбекистон Суперлигаси 25-тури доирасида “Насаф” ва “Қўқон-1912” жамоалари 16 октябрь, пайшанба куни Қаршидаги “Марказий” стадионда тўқнаш келди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очди. Сербиялик ҳужумчи Драган Черан пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Ҳусайн Норчаев ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 83-дақиқада эса Шерзод Насруллаев рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Насаф” очколари сонини 56 тага етказиб, “Нефтчи” билан орадаги фарқни 5 тага етказди. Жамоа ҳозирда Суперлига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. “Қўқон-1912” эса 26 очко билан 10-поғонада бормоқда.
Ўзбекистон Суперлигаси
24-тур
“Насаф” — “Қўқон-1912” 3:0
Голлар: 1:0 — Черан (24, пенальти), 2:0 — Норчаев (68), 3:0 — Насруллаев (83)








