Daryo

Покистонда ОИТС билан касалланиш рекорд даражада ошмоқда

Мамлакатда 2025-йилнинг 9 ойида 10 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати аниқланган. Вирус юқтириш чақалоқларда ҳам қайд этилмоқда.

2 дақиқа ўқиш1 795 кўришлар0 изоҳ2

Покистон соғлиқни сақлаш расмийлари мамлакатда ОИТС билан касалланишлар сони рекорд даражага етганини маълум қллди. 2025-йилнинг 9 ойида 10 мингдан ортиқ одамда вирус аниқланган. Бу ҳақда Gulf News хабар берди.

Йил охиригача бу рақам 14 мингдан ошиши прогноз қилинмоқда. Ушбу кўрсаткич 2024-йилда 13 001 тани ташкил этганди. Янги ҳолатларнинг аксари тиббий процедуралар, шошилинч ёрдам ва визалар учун ўтказилган текширувлар вақтида тасодифан аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, янги аниқланган ҳолатлар саёҳат ёки жарроҳлик олдидан мажбурий текширувдан ўтиш вақтида қайд этилмоқда. Покистонда юқори хавф гуруҳлари, депортация қилинган меҳнат мигрантлари ёки фоҳишаларни мажбурий текширишни талаб қилувчи қонун йўқ. Шу сабабдан минглаб одамлар касаллигини билмай, даволанмай, вирусни бошқаларга юқтирмоқда.

UNAIDS, ЖССТ ва UNICEF маълумотларига кўра, йил охиригача Покистонда ОИТС билан касалланганлар сони 40 мингга етиши мумкин. Сўнгги йилларда Мирпуркҳас ва Таунса шаҳарларида болаларда ишлатилган шприцлардан қайта фойдаланилмоқда. Шу сабабли вирус юқтириш ҳолатлари оналар ва чақалоқларда ҳам қайд этилмоқда.

France 24

Мутахассисларнинг айтишича, касалланиш энг кўп эркаклар орасида аниқланмоқда, айниқса метанфетамин каби дорилар ёрдамида ҳимоясиз жинсий алоқа сабабли бундай ҳолатлар юзага келмоқда. Ушбу вирус трансгендерлар ва фоҳишалар ўртасида ҳам тарқалмоқда, уларнинг акасари ўз ҳолатидан бехабар. Шунингдек, чет элдан депортация қилинган ишчилар орасида ҳам касалланиш кўпаймоқда.

Ҳозирда Покистонда тахминан 369 минг киши ОИТС билан яшамоқда, аммо уларнинг 78 минг нафари даволаш марказларида рўйхатдан ўтган ва тахминан 55 минг киши антиретровирус терапиясини олади. Кўпчилик эса даволанишни истамайди ёки тўхтатади, бу эса вируснинг кенг тарқалишига олиб келади.

Мутахассислар соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, ОИТС текширувини мажбурий қилиш ва касалликни эрта аниқлашга кўпроқ эътибор қаратишни талаб қилмоқда. Хусусан, улар қуйидагиларни муҳим деб ҳисоблайди:

- юқори хавф гуруҳлари ва депортация қилинганлардан мажбурий ОИТС тести олиш;

- соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекцияни назорат қилиш қоидаларини қатъий бажариш;

- яхши молиялаштирилган миллий ОИТС дастурини ташкил этиш;

- ва жамиятда ОИТСга оид нотўғри қарашни камайтириш.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар